Иқтисодиёт

Ўзбекистон ва Полша кончилик соҳасидаги ҳамкорликни муҳокама қилишди

2026-йил 27-июл куни О&лсқуо;збекистон Республикаси Тог&лсқуо;-кон саноати ва геология вазирининг биринчи о&лсқуо;ринбосари Ф. Хамидова Полша Республикасининг О&лсқуо;збекистон Республикасидаги Муваққат ишлар вакили Мариан Пжездески билан учрашув о&лсқуо;тказди.

Ўзбекистон ва Полша кончилик соҳасида ҳамкорликни кенгайтириш имкониятларини кўриб чиқдилар.

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — 2026-йил 27-июл куни Ўзбекистон Республикаси Тоғ-кон саноати ва геология вазирининг биринчи ўринбосари Ф. Ҳамидова Полша Республикасининг Ўзбекистондаги Муваққат ишлар вакили Мариан Пжездески билан учрашди.

Учрашувда томонлар геология ва тоғ-кон саноати соҳасида икки томонлама ҳамкорликни ривожлантириш, илғор технологияларни жорий этиш, геологик қидирув ишларини олиб бориш ва инвестициявий алоқаларни мустаҳкамлаш масалалари бўйича фикр алмашдилар.

Музокаралар давомида жорий йилнинг 9–11-сентабр кунлари Полшанинг Катовице шаҳрида бўлиб ўтадиган “Футуре Мининг Форум & Эхпо” халқаро тоғ-кон саноати форуми ҳамда Тошкентда ўтказилиши режалаштирилган “ГЕОМИН-2026” халқаро форуми муҳокама қилинди. Ҳар икки томон ушбу тадбирларда фаол иштирок этишга қизиқиш билдирди.

Учрашув якунида геология ва тоғ-кон саноати соҳасида ҳамкорликни янада чуқурлаштириш, тўғридан-тўғри алоқаларни фаоллаштириш ва истиқболли қўшма лойиҳаларни амалга ошириш бўйича мулоқотни давом эттиришга келишиб олинди. Шунингдек, жорий йилда Полша тоғ-кон компаниялари делегациясининг Ўзбекистонга режалаштирилган ташрифи доирасида вазирлик раҳбарияти билан алоҳида учрашув ташкил этиш масаласи ҳам кўриб чиқилди.

uzbekistaninternational forumsbilateral cooperationminingbusiness delegationpolandgeologyinvestment