Маҳаллий

Самарқандда ҳаракатланаётган юк машинасида ёнғин чиқиб, у бетон тўсиққа урилди. Ҳайдовчи ҳалок бўлди

Самарқанд вилоятининг Нуробод туманида ҳаракатланаётган МАН юк автомобили кабинасида ёнғин чиқди. Ҳайдовчи транспорт воситасини тўхтатишга уринган вақтда бошқарувни йўқотиб, бетон тўсиққа урилди ва машина ағдарилди. Оқибатда ҳайдовчи воқеа жойида вафот этди. Ҳодиса юзасидан жиноят иши қўзғатилди.

Самарқандда юк машинаси ёниб кетиши ва бетон тўсиққа урилиши оқибатида ҳайдовчи вафот этди.

Самарқанд вилояти Нуробод туманида МАН русумли юк автомобили иштирокидаги йўл-транспорт ҳодисаси ҳайдовчининг ўлимига сабаб бўлди. Бу ҳақда вилоят Ички ишлар бошқармаси Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси маълум қилди.

Ҳодиса 6-август куни соат 16:00 атрофида Нуробод тумани Меҳнаткаш маҳалласи ҳудудидан ўтувчи А-378 автомобил йўлининг 35-километрида, Самарқанд-Қашқадарё йўналишида юз берган.

Дастлабки маълумотларга кўра, ҳаракатланаётган МАН юк автомобилининг кабинасида бирдан ёнғин чиққан. Ҳайдовчи транспорт воситасини тўхтатишга уринаётган вақтда бошқарувни йўқотган. Натижада юк автомобили йўлнинг чап томонидаги бетон тўсиққа урилиб, ағдарилган.

Йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида ҳайдовчи оғир тан жароҳатлари олиб, воқеа жойида вафот этган.

Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан Нуробод тумани ИИБ Тергов бўлими томонидан жиноят иши қўзғатилган бўлиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Аввалроқ Фарғона вилояти Ўзбекистон туманида енгил ва юк машинаси тўқнашиши оқибатида икки киши ҳалок бўлган эди.

samarqandinvestigationtruck firenurobod districtdriver deathfatal accidentroad safetytraffic accident