Дунё

Россияда заправкадаги навбат сабаб отишма юз берди

Россияда заправкада навбат сабаб отишма содир бо'лди

Россиянинг Челябинск шаҳрида ёнилғи қуйиш шохобчасида навбат сабаб отишма ро'й берди. Бу ҳақда “74.ru” хабар берди.

Луценко кўчасидаги заправкада автомобил эгаларидан бири навбациз бензин қуймоқчи бо'лган. Бунга қарши чиққан бошқа ҳайдовчи эса травматик қуролдан о'қ узган.

“У одамга ёнилғи олиш учун навбатда туриш кераклигини айтилди, лекин у буни хоҳламади. Агар ҳамма шундай муносабатда бо'лса-чи? Машинамизда болалар бор эди, о'қ исталган томонга учиб кетиши мумкин эди. Жабрланувчининг қорнига о'қ тегди, анча қон оқди”, дейди воқеа гувоҳларидан бири.

Жабрланувчи шифохонага ётқизилган, о'қ узган 26 ёшли Челябинск фуқароси эса воқеа жойидан қочишга уринаётганида ушланган. Унга тан жароҳати етказиш моддаси бўйича тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Украина дронларининг Россия нефт корхоналарига зарбалари ортидан мамлакатда ёнилғи инқирози кузатилмоқда. Президент Владимир Путин июл ойи охирида ҳукумат вазирлари ва бошқа расмийлар билан ўтказилган йиғилишда буни тан олди. Аммо у муаммо ҳал қилинаётганини таъкидлади.

Беларус июн ойининг биринчи ярмида Россияга темирйўл орқали бензин етказиб беришни май ойининг биринчи ярмига нисбатан қарийб уч бараварга оширди. Натижада етказиб берилган бензин ҳажми 70 минг тоннадан ошган. Шунингдек, мамлакатдан авиакеросин импорти тўрт баробарга кўпайди.

Россия ўз ички бозоридаги тақчилликни бартараф этиш учун Қозоғистондан қарийб 50 минг тонна Аи-92 маркали бензин импорт қилмоқчи. Қримдан бошланган ёнилғи инқирози Россиянинг камида 64 та ҳудудига ёйилган. Россия бензин ва дизел савдосига чекловлар киритган. Эндиликда мамлакат Ҳиндистондан денгиз йўли орқали бензин импорт қилишни бошлади.

rossiyaukrainabenzinchelyabinskotishmayonilg‘i inqiroziimporttaqchillik