Дунё

Ҳўрмузни талашаётган АҚШ ва Эрон, Россияга қарши антибаллистик коалиция – кун дайжести.

Ўтган кун давомида жаҳонда рўй берган энг асосий воқеа ва янгиликлар шарҳи билан кундалик хабарномада таништирамиз..

Ҳўрмузни талашаётган АҚШ ва Эрон, Россияга қарши антибаллистик коалиция – кун дайжести.

Ўтган кун давомида жаҳонда рўй берган энг муҳим воқеалар ва янгиликлар шарҳи билан кундалик хабарномада таништирамиз.

Халқаро тан олинган Яман ҳукуматининг кучлари 13 июл куни Сано аеропортининг учиш-қўниш йўлагини бомбардимон қилиб, Эрондан ҳусийлар делегациясини олиб келаётган самолётнинг қўнишига йўл қўймасликка ҳаракат қилди.

Яман мудофаа вазири аввалроқ ҳукумат кучлари ҳаво ҳудудини бузган ҳар қандай «душман самолётига барча мавжуд воситалар билан» жавоб беришини таъкидлаган эди.

«Ҳусий гуруҳлари Яман миллий самолётларининг пойтахт Сано аеропортига қўнишига тўсқинлик қилди. Шунингдек, Эрон самолётининг Яман ҳаво ҳудудини бузиб киришини талаб қилди. Шунинг учун аеропортнинг учиш-қўниш йўлаги нишонга олинди», дейилади ҳукуматнинг душанба кунидаги баёнотида.

Зарбаларга қарамай, кун охирига келиб Теҳрондан ҳусийлар делегациясини олиб қайтаётган самолёт Ҳудайдага қўнди.

Сано аеропортига берилган зарбалардан кейин ҳусийлар ҳужумда Саудия Арабистонини айблади ва бунга муносиб жавоб қайтаришларини билдирди. Эрон ҳам ушбу зарбаларни қоралади. Саудия Арабистони расмийлари эса ҳеч қандай муносабат билдирмади.

Шундан сўнг, душанба куни кечқурун Ямандаги Саудия бощилигидаги кучлар ҳусийлар томонидан отилган баллистик ракеталарни тутиб қолганини маълум қилди.

Ҳусийлар эса Саудия Арабистони жанубидаги Абҳа халқаро аеропортини нишонга олиб, баллистик ракеталар ва дронлар ёрдамида ҳарбий операция ўтказганини эълон қилди. Ҳозирча Саудиядаги аеропортга етказилган зарар бўйича тасдиқланган маълумотлар йўқ.

Абҳа минтақаси – Саудия Арабистони жанубидаги тоғли ва Яман билан чегарадош бўлган, саудияликлар ёзги иссиқдан қочиш учун борадиган ҳудуд ҳисобланади.

Ҳусийлар ҳарбий матбуот котиби Яҳё Сарий барча авиакомпанияларни Саудия Арабистони ҳаво ҳудуди узра учмасликдан огоҳлантирди.

Ушбу ҳужумлар 2022 йилдаги норасмий сулҳдан кейин қиролликка қарши амалга оширилган биринчи расмий тасдиқланган ҳужум бўлди ва минтақада кескинликни оширмоқда.

АҚШ ҳарбийлари душанба куни тунда президент Трамп кўрсатмаси билан Эронга қарши кетма-кет учинчи кеча ҳаво зарбалари берди. Марказий қўмондонлик маълумотига кўра, 12 июл куни Бандар-Аббосдаги денгиз базасига қилинган ҳужумда илк бор учта учувчисиз денгиз дрони ишлатилган. Бу АҚШ армияси тарихида денгиз дронлари қўлланган биринчи ҳужум операцияси сифатида қайд этилди.

Аввалроқ АҚШ етакчиси Эрон «жуда қаттиқ зарбага учраши» ҳамда унинг блокадаси тикланишини айтганди.

«Ҳўрмуз бўғози очиқ, Эрон билан ёки Эронсиз ҳам очиқ бўлиб қолади. Биз ЭРОН БЛОКАДАСИНИ қайта тиклаяпмиз. АҚШ бундан буён 'Ҳўрмуз бўғозининг қўриқчисиъ сифатида тан олинади. Бироқ адолат юзасидан барча ташилаётган юклар қийматининг 20 фоизи миқдорида компенсация олади», деб ёзди Трамп душанба куни.

АҚШ ҳарбий-денгиз кучларига кўра, блокада сешанба куни Гринвич вақти билан соат 20:00 да кучга киради ва байроғидан қатъи назар, барча кемалар ҳаракатига тааллуқли бўлади. Бу чора бутун Эрон қирғоқларини қамраб ол

eronaqshg‘azoyevropaissiqlik to‘lqiniyamanhusiylarballistik raketalar