Маҳаллий

Россияда байроқ туширилган пояндоз иши: ўзбекистонлик аёлга нисбатан жиноят иши қўзғатилмади

Россияда байроқ тасвири туширилган пояндоз билан боғлиқ воқеа юзасидан текширилган Ўзбекистон фуқароси М.S.ga нисбатан жиноят иши очилмади. Бу ҳақда Қозон шаҳридаги бош консулхона маълум қилди.

Нижний Новгород вилоятида Россия давлат байроғи тасвири туширилган пояндоз билан боғлиқ ҳолатда текширилган Ўзбекистон фуқароси М.S.ga нисбатан жиноят иши қўзғатиш рад этилди.

Қайд этилишича, аввалроқ рейд давомида Ўзбекистон фуқаролари иштирок этган ҳолат юзасидан бош консулхона томонидан тегишли консуллик-ҳуқуқий чоралар кўрилган. Дипломатик каналлар орқали Россиянинг ваколатли идоралари билан олиб борилган музокаралар натижасида амалий натижаларга эришилган.

Хусусан, Россия Ташқи ишлар вазирлигининг Нижний Новгород шаҳридаги ваколатхонаси билан ҳамкорлик натижасида М.S.ga нисбатан Россия Жиноят кодексининг 329-моддаси (давлат рамзларини таҳқирлаш) бўйича жиноят иши қўзғатишни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилинган.

Шунингдек, миграция қонунчилигига мувофиқ фуқаронинг Ўзбекистонга қайтиши билан боғлиқ тартиб-таомиллар амалга оширилмоқда. Унинг ватанга қайтиши 2026-йил 6-августга белгиланган.

Бош консулхона Ўзбекистон фуқароларининг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича зарур консуллик-ҳуқуқий чораларни кўришда давом этишини билдирди.

uzbekistanrussiacriminal caserepatriationconsular assistancediplomatic effortsflag incidentmigratory law