Сиёсат

Россия гази ва нефтини сотиб олувчи давлатларга санксия қўлланиши мумкин — ВСЖ

Россия газ ва нефтини харид қилувчи давлатларга санксиялар қўлланиши мумкин — ВСЖ

АҚШ Россия нефти ва табиий газининг энг йирик бешта харидорига қарши божлар жорий этиши мумкин. Бу ҳақда Тҳе Валл Стреет Жоурнал янгиланган санксиялар тўғрисидаги қонун лойиҳасига таяниб хабар берди.

Ушбу лойиҳа муаллифларидан бири 12-июл куни вафот этган сенатор Линдси Гремдир. Ҳужжат АҚШ президентига, аввало, Хитой ва Ҳиндистонга қарши 100 фоизгача божлар жорий этиш ҳуқуқини беради.

Божлар Россия энергия манбаларини етказиб беришга ёрдам берадиган мамлакатлар ва шахсларга ҳам қўлланилиши мумкин. Россия нефтининг энг йирик бешта харидори Хитой, Ҳиндистон, Словакия, Венгрия ва Озарбайжон ҳисобланади. Россия табиий газининг энг йирик харидорлари эса Хитой, Франсия, Япония, Венгрия ва Белгиядир.

Қонун лойиҳасининг янги таҳририда махсус истисно кўзда тутилган. Агар бирор мамлакат ўз истеъмол қиладиган газнинг 15 фоизидан камроқ қисмини Россиядан импорт қилса ва бу қарамликни камайтириш учун фаол чоралар кўраётган бўлса, у бож хавфидан озод этилади. Бу қоида Япония, Франсия, Венгрия ва Белгияга нисбатан божлар қўлланмаслигини таъминлаши мумкин.

Шунингдек, ҳужжат Россия мудофаа, энергетика ва молия ташкилотлари ҳамда Россиянинг “соя флоти”га қарши санксияларни ҳам назарда тутади.

“Агар қонун лойиҳаси қабул қилинса, бу Конгресс божхона божларидан илк бор геосиёсий қурол сифатида фойдаланишга рухсат берган ҳолат бўлади”, дея таъкидлайди Тҳе Валл Стреет Жоурнал билан суҳбатлашган таҳлилчилар.

Аввалги пайтларда божлар фақат адолациз савдо сиёсатига қарши кураш воситаси сифатида ишлатилган. Реутерс санксиялар тўғрисидаги қонун лойиҳасининг ушбу янги версиясини “юмшатилган” деб атади, чунки 2025-йил апрел ойида тақдим этилган дастлабки вариантда Россия нефти ва газини харид қилувчи мамлакатлардан АҚШга импорт қилинадиган маҳсулотлар учун 500 фоизлик ўта юқори божлар жорий этилиши кўзда тутилганди.

Маълумот ўрнида, 2026-йилда Россиядан Ўзбекистонга етказиб бериладиган газ ҳажми, 2025-йилдагига нисбатан 40 фоиздан кўпроққа, яъни 10 млрд куб метрдан ошиши мумкин. Россия Ўзбекистонга газни Қозоғистон ҳудудидан ўтувчи Ўрта Осиё — Марказ магистрал газ қувурлари тизими орқали етказиб бермоқда ва экспорт ҳажмини оширишда давом этмоқда.

rossiyaneftaqshsanksiyalarxitoyhindistongazbojlar