Маҳаллий

Қуролли Кучлар вазирлик ва идораларининг мувофиқлаштирувчи кенгаш йиғилиши ўтказилди

Йиғилишда жорий йилнинг ўтган даврида қўшинларнинг қонун устуворлигини таъминлаш, қонунийликни мустаҳкамлаш, ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, шу жумладан коррупсияга қарши курашиш борасидаги фаолияти кўриб чиқилди.

Қуролли Кучлар вазирлик ва идораларининг мувофиқлаштирувчи кенгаши йиғилиши бўлиб ўтди.

Бош прокурор ўринбосари – Ўзбекистон ҳарбий прокурори Қ.Исроилов раислигида Қуролли Кучлар вазирлик ва идораларининг мувофиқлаштирувчи кенгаш йиғилиши ташкил этилди.

Ушбу йиғилишда видеоконференсалоқа орқали мудофаа вазири Ш.Холмуҳаммедов, фавқулодда вазиятлар вазири А.Икромов, миллий гвардия қўмондони Б.Тошматов, шунингдек, ИИВ Қоровул қўшинлари ва ДХХ Чегара қўшинлари, Қуролли Кучлар тизимидаги барча ҳарбий округ, қўшилма, ҳарбий қисм, муассаса, доимий назорат-текширув идоралари ҳамда ҳарбий ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг биринчи раҳбарлари иштирок этишди.

Мулоқот давомида жорий йилнинг ўтган даврида қўшинларда қонун устуворлигини таъминлаш, қонунийликни мустаҳкамлаш, ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, жумладан, коррупсияга қарши курашиш борасидаги фаолият атрофлича кўриб чиқилди.

Ўзбекистон президенти, Қуролли Кучлар олий бош қўмондони томонидан Хавфсизлик кенгашининг кенгайтирилган йиғилишида белгилаб берилган топшириқлар ижроси доирасида амалга оширилган тадбирлар натижаларига алоҳида эътибор қаратилди.

Шунингдек, соҳаларни рақамлаштириш ишлари, киберхавфсизликни таъминлаш, ҳарбий хизматчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, уларнинг оила аъзоларининг бандлигини ва ижтимоий ҳимоясини таъминлаш, саломатлигини сақлаш, ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш ҳамда бу йўналишларда ҳамкорликдаги тадбирлар муҳокама қилинди.

Йиғилиш якунида кўриб чиқилган масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди.

korrupsiyamudofaaijtimoiy himoyahuquqbuzarlikharbiy xizmatchilarkiberxavfsizlikqurolli kuchlarvatanparvarlik