Қозоғистонлик бизнес вакиллари ТЕХНОПАРК ишлаб чиқариш корхоналарига ташриф буюришди
4–6-август кунлари Қозоғистоннинг “Атамекен” Миллий тадбиркорлар палатаси бощилигидаги делегация Тошкент шаҳридаги “ТЕХНОПАРК” МЧЖга ташриф буюрди.

Қозоғистонлик ишбилармонлар "ТЕХНОПАРК" ишлаб чиқариш корхоналарига ташриф буюришди.
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — 4-6-август кунлари Қозоғистоннинг "Атамекен" Миллий тадбиркорлар палатаси бощилигидаги делегация Тошкент шаҳридаги "ТЕХНОПАРК" МЧЖга ташриф буюрди.
103,3 гектар майдонни эгаллаган ушбу саноат мажмуасида умумий қиймати 465 миллион АҚШ долларига тенг 17 та инвестиция лойиҳаси ҳаётга татбиқ этилган. Корхонада 6 500 та иш ўрни яратилган бўлиб, 100 дан ортиқ турдаги электротехника ва бошқа саноат маҳсулотлари ишлаб чиқарилмоқда.
Делегацияга корхонанинг замонавий ишлаб чиқариш қувватлари, инновацион технологиялар, шунингдек, маҳаллийлаштириш ва импорт ўрнини босувчи маҳсулотлар ишлаб чиқариш салоҳияти намойиш этилди.
Ушбу ташриф Ўзбекистон ва Қозоғистон ишбилармон доиралари ўртасидаги саноат ҳамкорлигини янада ривожлантириш ҳамда янги қўшма лойиҳаларни амалга ошириш учун муҳим имконият яратди.

