Қўқон ЮНЕСКОнинг МИЛ Ситиес ташаббусига қўшилиш ниятида

О&лсқуо;збекистоннинг ЮНЕСКО ҳузуридаги Доимий ваколатхонаси ко&лсқуо;магида Қо&лсқуо;қон шаҳрининг ЮНЕСКОнинг &лдқуо;Медиа ва ахборот саводхонлиги шаҳарлари&рдқуо; (МИЛ Ситиес) ташаббусига қо&лсқуо;шилиш истиқболларига баг&лсқуо;ишланган онлайн учрашув ташкил этилди, деб хабар қилмоқда &лдқуо;Дунё&рдқуо; АА мухбири.

Қо'қон ЮНЕСКОнинг МИЛ Ситиес ташаббусига қо'шилишни режалаштирмоқда

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистоннинг ЮНЕСКО ҳузуридаги Доимий ваколатхонаси ёрдамида Қо'қон шаҳрининг ЮНЕСКОнинг “Медиа ва ахборот саводхонлиги шаҳарлари” (МИЛ Ситиес) ташаббусига қо'шилиш имкониятлари муҳокама қилинди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Учрашувда ЮНЕСКОнинг Коммуникация ва ахборот сектори вакиллари, Қо'қон шаҳар ҳокимлиги, Ўзбекистон Миллий комиссияси, ЮНЕСКОнинг Тошкентдаги ваколатхонаси ва Ўзбекистоннинг ЮНЕСКО ҳузуридаги Доимий ваколатхонаси мутасаддилари иштирок этди.

ЮНЕСКОнинг “МИЛ Ситиес” ташаббуси шаҳарлар даражасида медиа ва ахборот саводхонлигини ошириш, аҳолининг ахборотни танқидий баҳолаш кўникмаларини ривожлантириш, рақамли технологиялардан хавфсиз ва масъулиятли фойдаланишни таъминлаш, шунингдек, ёлғон ахборот ва дезинформацияга қарши барқарорликни шакллантиришга қаратилган.

Учрашув давомида Қо'қон шаҳрининг ушбу халқаро ташаббусда иштирок этишга қизиқиши та'кидланди. Қо'қоннинг бой тарихий-маданий мероси, таълим анъаналари ва фаол жамоат ҳаёти мавжудлиги сабабли, “МИЛ Ситиес” ташаббуси рақамли кўникмаларни ривожлантириш, ёшларнинг ахборот маданиятини ошириш ва маҳаллий ҳамжамиятларнинг ижтимоий фаоллигини кучайтириш учун муҳим аҳамиятга эга.

Шаҳарнинг ушбу ташаббус доирасидаги иштироки таълим муассасалари, кутубхоналар, музейлар, оммавий ахборот воситалари, ёшлар ташкилотлари ва фуқаролик жамияти институтларини ягона мақсад атрофида бирлаштиришга хизмат қилиши қайд этилди.

Иштирокчилар Қо'қон шаҳрида медиа ва ахборот саводхонлигини ривожлантириш бўйича махсус Ҳаракат режасини ишлаб чиқиш масаласига алоҳида эътибор қаратди. Ушбу режа доирасида шаҳар ҳокимлиги, таълим ва маданият муассасалари, кутубхоналар, музейлар, оммавий ахборот воситалари ва бошқа манфаатдор томонларнинг саъй-ҳаракатларини бирлаштириш кўзда тутилмоқда.

Қо'қон шаҳрининг ҳар йили 24–31-октябр кунлари ўтказиладиган Глобал медиа ва ахборот саводхонлиги ҳафталиги ҳамда 31-октябр — Бутунжаҳон шаҳарлар куни доирасидаги тадбирларда иштирок этиш имкониятлари кўриб чиқилди.

Суҳбат давомида Ўзбекистон ва ЮНЕСКО томони мазкур йўналишдаги ҳамкорликни давом эттириш, Ҳаракат режасини тайёрлаш, ҳамкорлар доирасини белгилаш ва амалий чора-тадбирларни ишлаб чиқиш бўйича фикр-мулоҳаза алмашди.

madaniyattaʼlimqo'qonyuneskomil citiesmedia savodxonligiaxborot savodxonligiraqamli ko'nikmalar