Президент Бекободдаги маҳаллаларда бўлиб, шароитлар билар танишди

Президент Шавкат Мирзиёев Бекобод шаҳрига ташрифи давомида «Хос ёз» канали бўйи ва Дўстлик маҳалласида амалга оширилган бунёдкорлик ишлари билан танишди. Бир пайтлар эътибордан четда қолган, қаровсиз ва тартибсиз бўлган «Хос ёз» каналининг бўйи бугун шаҳарнинг энг гўзал гўшасига айланди. Эндиликда маҳаллалар яқинида барча қулайликларга эга замонавий...

Президент Бекободдаги маҳаллаларда шароитлар билан танишди

Президент Шавкат Мирзиёев Бекобод шаҳрига ташрифи давомида «Хос ёз» канали бўйи ва Дўстлик маҳалласида амалга оширилган бунёдкорлик ишлари билан танишди.

Аввал эътибордан четда қолган, қаровсиз ва тартибсиз бўлган «Хос ёз» каналининг бўйи бугун шаҳарнинг энг гўзал жойларидан бирига айланди. Эндиликда маҳаллалар яқинида барча қулайликларга эга замонавий экологик макон яратилган.

Ҳудудни комплекс ривожлантириш бўйича мастер-режа доирасида 3 километр узунликда махсус пиёдалар йўлаги ва 5,4 километрлик мустаҳкам тўсиқлар қурилди, 2 та кўприк қад ростлади. Шунингдек, лойиҳа натижасида соҳил бўйида 27 та янги савдо ва замонавий хизмат кўрсатиш обьекти ташкил этилиб, 167 та янги доимий иш ўрни яратилди.

Давлатимиз раҳбари бу ерда спорт билан шуғулланаётган ёшлар билан суҳбатлашди.

Дўстлик маҳалласи ҳудуди ҳозир 28 гектарни ташкил этади. Бу ерда 33 та кўп қаватли уй, хусусий мактабгача таълим ташкилоти, футбол майдони, 16 та спорт ва болалар майдончаси ҳамда кутубхона мавжуд.

Жорий йилда тадбиркорлар томонидан 1,1 миллиард сўм инвестиция киритилиб, 10 та хизмат кўрсатиш обьекти ва 1 та умумий овқатланиш шохобчаси ташкил этилди. Натижада 25 та янги иш ўрни яратилди. Шунингдек, ташаббускорлар маблағлари ҳисобидан «Ватанпарвар боғи» ҳам барпо қилинди. Унда ҳарбий техника намуналари ўрнатилиб, хизмат кўрсатиш обьектлари қурилди.

«Ташаббусли буджет» маблағлари ҳисобидан маҳалла ҳудудида Бекобод шаҳри музейи ташкил этилди. Маҳаллада нуронийлар ва меҳнат фахрийларининг дам олиши, учрашувлар, давра суҳбатлари ҳамда маънавий-маърифий тадбирлар ўтказиш учун ёғоч конструксияли ёзги шийпон қад ростлади.

Давлатимиз раҳбари маҳалладаги бунёдкорлик ишларини кўздан кечириб, аҳоли учун яратилган шароитлар билан танишди. Маҳалла фаоллари ва меҳнат фахрийлари билан самимий мулоқот қилди.

– Барча амалга ошираётган ишларимиз, барпо этилаётган обьектларимиз ва лойиҳаларимиз, аввало, аҳолига хизмат қилиши, инсонлар ҳаётини яхшилаши керак. Одамлар ўз маҳалласида, шаҳрида кечаётган ўзгаришларни ҳис қилиши, уларнинг самарасини кундалик ҳаётида кўриши керак.

Ҳар сафар ҳудудларга келганимизда инсонлар Янги Ўзбекистон ислоҳотларининг нафасини, унинг янгиланиш ва тараққиёт шабодасини ҳис этиши зарур. Бекобод шаҳри ҳам ўзининг меҳнаткаш ва фидойи аҳолиси, иқтидорли ёшлари, ҳаёт тажрибасига эга нуронийлари билан янада обод ва тараққий этган масканга айланиши керак.

Биз ёшларимизнинг орзу интилишлари, нуронийларимизнинг эзгу ният ва мақсадлари рўёбга чиқиши учун барча имкониятларни сафарбар этамиз, – деди Президентимиз.

Шу билан Президентнинг Бекободга сафари якунланди ва давлатимиз раҳбари Тошкентга қайтиб келди.

«Ўзбекистон экологик технологиялар саноат парки» ташкил этилади

Ўзбекистонда металлургия соҳасининг «ақл маркази» белгиланди

Шавкат Мирзиёев Бекободда йиғилиш ўтказмоқда

Изоҳ қолдириш учун сайтда ро'йхатдан о'тинг

Инстаграм профилингиз очиқми? Мета сизнинг расмларингиздан фойдаланяпти!

Автомобил саноатида «ақлли» экранлар даври тугаяптими?

Манба: Мирзиёев Қатардаги таъзия маросимида иштирок

investitsiyabekobodprezidentshahar rivojlanishiekologik makonbunyodkorlik ishlarisportmahalla faollari