Қон босимини туширишга ёрдам берувчи 7 та фойдали одат

Қон босимини пасайтиришга ёрдам берувчи 7 та самарали одат
Гипертония бежизга "кўринмас қотил" деб аталмайди. Кўп одамлар узоқ вақт давомида қон босими юқорилигини билмасдан яшаши ва кейинчалик жиддий соғлиқ муаммоларига дуч келиши мумкин. Бизга зарарсиз туюлган одатлар аста-секин юрак касалликларининг ривожланишига олиб келиши мумкин. Агар қон босими ўлчагич 120/80 дан юқори кўрсаткични кўрсаца, қуйидаги маслаҳатларга амал қилиш тавсия этилади.
Қон босими бироз кўтарилганда дарҳол дори-дармонларга мурожаат қилмаслик учун турмуш тарзингиз ва овқатланиш тартибингизни назорат қилишга ёрдам берадиган фойдали одатларни шакллантиринг.
**1. Яширин натрийдан эҳтиёт бўлинг**
Агар натрий ва ош тузи бир хил деб ўйласангиз, адашасиз. Туз 60 фоиз натрий ва 40 фоиз хлордан иборат. Натрий бошқа озиқ-овқат маҳсулотларида ҳам алоҳида мавжуд бўлиб, ҳар доим ҳам шўр таъмга эга бўлмайди.
Натрий қон босимини бевосита оширувчи моддадир. Шунинг учун сотиб олаётган барча маҳсулотларнинг ёрлиқларини ўқишни одат қилинг, бу ортиқча натрий истеъмолининг олдини олади. Масалан, нон, пишлоқ ва бошқа сут маҳсулотларининг айрим турлари, тайёр соуслар жуда кўп натрийни ўз ичига олади.
**2. Консерваланган маҳсулотларни чекланг**
Консерваланган маҳсулотларда ҳам натрий кўп бўлади, чунки туз консервантларнинг асосини ташкил қилади. Консерваланган ловия, сабзавот ёки гўшт маҳсулотларини камдан-кам ҳолларда харид қилинг. Ювиб бўлмайдиган бундай озиқ-овқатларни яшил сабзавотлар билан бирга истеъмол қилинг.
**3. Туз ўрнини босувчи бошқа маҳсулотларни синаб кўринг**
Оддий ош тузи ўрнини босувчи бошқа турдаги тузлар мавжуд. Улар жуда мазали ва фойдали ҳамдир. Масалан, денгиз ўтлари тузи: келп, ламинария ва гомасио кабилар шулар жумласидандир. Бундай тузлар овқат учун фойдали зиравор сифатида ишлатилади ва таркибида натрий миқдори жуда пастлиги ҳамда экзотик таъми билан ажралиб туради.
**4. Кўпроқ зираворлар ва кўкатлар истеъмол қилинг**
Турли кўкатлар ва зираворлардан фойдаланиш ҳам ош тузидан камроқ фойдаланиш имконини беради. Саримсоқ, оддий пиёз, лимон шарбати, қуритилган кўкатлар кукунидан тажриба қилиб кўришингиз мумкин.
**5. Ўсимлик толаларига бой мева ва сабзавотларни унутманг**
Ясмиқ, ловия, турли донлар, мева ва сабзавотлар, қисқаси, ўсимлик толаларига бой бўлган барча маҳсулотлар қон босимини пасайтиришга ёрдам беради. Бундан ташқари, улар турли микроелементлар ва антиоксидантлар орқали ҳам юрак-қон томир саломатлигини мўтадил сақлашга ёрдам беради.
**6. Кўчада тайёрланган таомларни камроқ тановул қилинг**
Ҳеч кимга сир эмаски, биз натрийни иккита асосий манбадан: қайта ишланган озиқ-овқат ва умумий овқатланиш жойларидан оламиз. Шу сабабли истеъмол қилинадиган натрий миқдорини кескин камайтиришнинг энг самарали усули бу уй шароитида тайёрланган таомларга урғу беришдир. Иш жойингизга уйда ўзингиз пиширган таомни тушлик учун олиб бориш ҳам яхши одатдир.

