Қашқадарёда учта банкка оид фирибгарлик ҳолати аниқланди.
Қашқадарё вилоятида тижорат банклари фаолияти билан боғлиқ учта фирибгарлик ва маблағларни ўзлаштириш ҳолати фош этилди. Терговга қадар текширувларда банк ходими ва собиқ маҳалла агентлари фуқароларни алдаб, омонат ва кредит маблағларини талон-торож қилгани аниқланган..

Қашқадарёда учта банкка оид фирибгарлик ҳолатлари аниқланган. Қашқадарё вилоятида тижорат банклари фаолиятига доир учта фирибгарлик ва маблағларни ўзлаштириш ҳолатлари фош этилди. Терговга қадар ўтказилган текширувлар давомида банк ходими ва собиқ маҳалла агентлари фуқароларни алдаб, омонат ва кредит маблағларини талон-торож қилгани маълум бўлди.
Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг Китоб тумани бўлими томонидан ўтказилган текширувда тижорат банкларидан бирининг ҳудудий бошқармаси етакчи мутахассиси D.Sh. фуқароларга банкда юқори фоизли омонат мавжудлигини айтиб, уларнинг ишончига кирган.
Текширувлар натижасида, у икки фуқародан жами 19 минг АҚШ доллари ва 300 миллион сўмни қабул қилиб, маблағларни банкка омонат сифатида жойлаштирмасдан, ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилган.
Кўкдала туманида аниқланган ҳолатда тижорат банкларидан бирининг Кўкдала банк хизматлари маркази собиқ маҳалла агенти А.Б. юқори лавозимда ишловчи танишлари орқали 60 миллион сўм кредит ажратиб беришни ваъда қилиб, фуқародан 300 АҚШ доллари ва 1 миллион сўм олган.
Шунингдек, у ажратилган 60 миллион сўм кредит маблағини ҳам ўзлаштирганлиги аниқланган. Тергов давомида мазкур маблағ ҳисобидан 2 миллион сўм процессуал тартибда қайтарилган.
Муборак туманидаги ҳолатда эса тижорат банкларидан бирининг филиалида собиқ маҳалла агенти бўлиб ишлаган Г.А. фуқаронинг ишончига кириб, қалбаки ҳужжатлардан фойдаланган ҳолда унинг номига 47 миллион сўм миқдорида кредит расмийлаштириб, маблағни ўзлаштирган.
Текширув жараёнида ушбу кредит маблағи банкка тўлиқ қайтарилган.
Ҳар учала ҳолат бўйича Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилган бўлиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

