“ПСЖ” россиялик дарвозабон билан хайрлашиши мумкин

"ПСЖ" россиялик дарвозабон Матвей Сафонов билан хайрлашиши мумкин
Франсиянинг "ПСЖ" клуби 2027-йил ёзида россиялик дарвозабон Матвей Сафонов билан хайрлашиш эҳтимолини ко'риб чиқмоқда. Бу ҳақда Франсиянинг ЛъЕқуипе нашри хабар берди.
Манбага ко'ра, Париж клуби раҳбарияти келаси ёзда дарвозабонлар таркибини қайта шакллантиришни режалаштирмоқда. Клуб Сафонов ёки франсиялик посбон Люка Шевальедан бири билан хайрлашиши мумкин. Бироқ якуний қарор 2027-йил ёзидан олдин қабул қилинмайди.
Шунингдек, "ПСЖ" яқин кунларда Италиянинг "Парма" клубидан япониялик дарвозабон Зион Сузукини о'з сафига қо'шиб олиши кутилмоқда. Қайд этилишича, футболчи трансфер якунлангач, мунтазам о'йин амалиётига эга бо'лиши учун дарҳол бошқа клубга ижарага юборилади. Унинг "ПСЖ"га қайтганидан со'нг жамоанинг асосий дарвозабони ким бо'лиши борасида якуний қарор қабул қилинади.
Матвей Сафонов 2024-йил ёзида Россиянинг "Краснодар" клубидан "ПСЖ" сафига о'тган эди. Шу вақт давомида у Париж клуби сафида 43 та учрашувда майдонга тушиб, 40 та гол о'тказиб юборди ва 19 та о'йинда дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолди.
О'тган мавсум давомида Сафонов асосий таркиб учун курашда Люка Шевальени ортда қолдирди. Шевалье аввалроқ италиялик Жанлуижи Доннарумманинг о'рнига асосий дарвозабон бо'лиши мумкин бо'лган номзод сифатида ко'рилганди.
Россиялик дарвозабоннинг "ПСЖ" билан амалдаги шартномаси 2029-йил ёзига қадар амал қилади. Шунга қарамай, клубнинг дарвозабонлар борасидаги узоқ муддатли режаларига қараб унинг келажаги қайта ко'риб чиқилиши мумкин.
Аввалроқ УЕФА Чемпионлар Лигаси финали доирасидаги "Арсенал"га қарши учрашувда Сафонов жамоадоши Маркинёс билан то'қнашиб кетгач, тиббий ёрдам олган эди. Шунга қарамай, у баҳсни давом эттирди ва "ПСЖ"нинг г'алабасига ҳисса қо'шди.

