Президентга «Ўзбекнефтгаз» фаолияти бўйича ҳисобот берилди: тафсилотлар
Йил якунига қадар 1 миллион 100 минг тонна автобензин, 983 минг тонна дизел ёнилғиси, 310

Президентга "Ўзбекнефтгаз" фаолияти бўйича ҳисобот тақдим этилди: батафсил ма'лумотлар
Президент Шавкат Мирзиёевга "Ўзбекнефтгаз" аксиядорлик жамиятининг жорий йилнинг биринчи ярмидаги фаолияти ҳамда йил якунига қадар амалга оширилиши лозим бўлган устувор вазифалари юзасидан ҳисобот берилди.
Жорий йилнинг дастлабки олти ойида жамият томонидан 11,5 миллиард куб метр табиий газ қазиб чиқарилди. Шу билан бирга, нефт, дизел ёқилғиси, авиакеросин ва суюлтирилган газ ишлаб чиқариш ҳажмлари прогноз кўрсаткичларидан юқори бўлди.
Йил якунига қадар 1 миллион 100 минг тонна автобензин, 983 минг тонна дизел ёқилғиси, 310 минг тонна авиакеросин, 606 минг тонна суюлтирилган газ ва қарийб 1 миллион 180 минг тонна синтетик маҳсулот ишлаб чиқариш режалаштирилган.
Дунё миқёсидаги геосиёсий вазиятнинг кескинлашуви натижасида Марказий Осиё йўналишида авиақатновлар сони ортиб бормоқда. Хусусан, Ўзбекистонга амалга оширилаётган рейслар сони 2025 йилга нисбатан кўпайган. Жорий йилнинг июл-декабр ойларида авиакеросинга бўлган талаб 375 минг тоннани ташкил этиши, бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 27 фоизга ўсишини англатади. Ушбу талабнинг асосий қисми маҳаллий нефтни қайта ишлаш заводлари ҳисобидан қопланади.
Шу билан бирга, айрим ҳамкор мамлакатларда нефт маҳсулотлари экспортига чекловлар жорий этилганлиги сабабли, авиакеросин импорти учун муқобил манбалар, жумладан, Грузия, Ироқ ва бошқа давлатлар билан ҳамкорлик йўлга қўйилди.
Геология-қидирув ишларининг сифати ва ҳажмини ошириш мақсадида "Ўзбекгеофизика" аксиядорлик жамиятини модернизация қилиш режалари ҳақида ҳам ма'лумот берилди. Кон-геофизика ускуналарини янгилаш ва замонавий дала 3Д сейсмик мажмуасини харид қилиш учун 38,8 миллион доллар йўналтириш кўзда тутилган.
Шунингдек, хорижий компаниялар, хусусан, АҚШнинг "Счлумбергер" компанияси билан ҳамкорликда сейсмик ма'лумотларни қайта ишлаш марказини ташкил этиш бўйича ишлар олиб борилаётгани ма'лум қилинди. Марказда замонавий суперкомпютер мажмуаси ўрнатилади, янги дастурий та'минотлар харид қилиниб, сейсмик тадқиқотларда сун'ий интеллектдан кенг фойдаланиш йўлга қўйилади.
Ушбу тадбирлар ҳисобига йиллик 3Д сейсмик тадқиқотлар майдони 1 минг 800 квадрат километрдан 5 минг квадрат километрга, ўрганиш чуқурлиги эса 4,5 минг метрдан 8 минг метрга етказилади. Тайёрланадиган истиқболли геологик тузилмалар сони 19 тадан 30 тага ошади.
Қудуқлар қурилишида юқори ҳарорат ва босимга чидамли материаллар, ултратовушли каротаж, реал вақт режимида геофизик назорат ҳамда горизонтал бурғилаш технологияларини жорий этиш чоралари белгиланган. Бу мураккаб геологик шароитларда қудуқлар ишончлилигини ошириш, маҳсулдор қатламлардан самарали фойдаланиш ва юқори дебитга эришиш имконини беради.
Давлатимиз раҳбари аҳоли ва иқтисодиёт тармоқларини нефт маҳсулотлари билан барқарор ва узлуксиз та'минлаш чораларини кўриш бўйича топшириқлар берди.
Шунингдек, тармоқ корхоналарини технологик янгилаш, энергия самарадорлигини ошириш, ишлаб чиқариш харажатларини қисқартириш ва белгиланган чора-тадбирлар ижросини қат'ий назорат қилиш вазифаси қўйилди.

