Маҳаллий

Пора талаб қилган раҳбар ва ўқишга киритишни ваъда қилган шахс ушланди

Самарқанд вилоятида тадбиркордан пора талаб қилган электр таъминоти корхонаси раҳбари ҳамда Тошкент шаҳрида фуқарони олий таълим муассасасига ўқишга киритишни ваъда қилиб йирик миқдорда пул талаб қилган шахс тезкор тадбирларда қўлга олинди. Ҳар икки ҳолат юзасидан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

**Пора эвазига жиноий жавобгарликдан қутқаришни ва'да қилган раҳбар ва о'қишга киритишни таклиф қилган шахс қо'лга олинди**

Самарқанд вилоятининг туманларидан бирида электр та'миноти корхонаси раҳбари маҳаллий тадбиркорга тегишли умумий овқатланиш шохобчасининг электр тармог'ига ноқонуний уланиши натижасида давлатга етказилган 393 миллион со'млик зарарни яшириш эвазига пора талаб қилган. У тадбиркорни жиноий жавобгарликка тортмасликни ва'да қилиб, зарарни камайтириб ко'рсатган ҳолда ишни ма'мурий тартибда судга чиқариш учун 5 минг АҚШ доллари со'раган.

Жорий йил июл ойининг охирида мансабдор шахс ушбу маблаг'нинг 4 минг АҚШ долларини олган. Кейинчалик у тадбиркордан қолган 1 минг долларни ҳам тезроқ беришини талаб қилган. Давлат хавфсизлик хизмати ва Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ходимлари ҳамкорлигида о'тказилган тезкор тадбирда у қолган 1 минг АҚШ долларини учинчи шахс орқали олаётган вақтида қо'лга олинган. Ма'лум бо'лишича, ушбу раҳбар аввал ҳам судланган.

Шунингдек, Тошкент шаҳрида 1988-йилда туг'илган, аввал судланган шахс о'зининг юқори лавозимдаги танишлари орқали 2001-йилда туг'илган фуқарони Тошкент давлат иқтисодиёт университетига о'қишга киритиб қо'йишни ва'да қилган. Бунинг эвазига у 20 минг АҚШ доллари талаб қилган. Давлат хавфсизлик хизмати ва Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ходимлари ҳамкорлигида о'тказилган тезкор тадбирда гумонланувчи олдиндан 13 минг АҚШ долларини олаётган вақтида ашёвий далиллар билан қо'лга олинган.

Ҳозирда ҳар икки ҳолат юзасидан жиноят ишлари қо'зг'атилиб, тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

uzbekistancorruptionlaw enforcementextortionbriberyeconomic crimesabuse of powereducation fraud