“Пахтакор” Ироқ терма жамоаси ҳужумчисининг трансферини эълон қилди (фото)

"Пахтакор" Ироқ терма жамоаси ҳужумчиси Айман Ҳусайнни о'з сафига қо'шиб олди (фото)
Тошкентнинг "Пахтакор" футбол клуби Ироқ миллий терма жамоасининг 30 ёшли ҳужумчиси Айман Ҳусайн билан шартнома имзолаганини ма'лум қилди.
Клуб матбуот хизматининг хабарига ко'ра, тажрибали футболчи билан тузилган келишув жорий мавсум охиригача амал қилади. Қайд этиш жоизки, Айман Ҳусайн яқинда бо'либ о'тган Жаҳон чемпионатида Ироқ терма жамоасининг ягона голига муаллифлик қилган эди.
Ҳужумчи о'з фаолияти давомида ко'плаб жамоаларда то'п сурган. У Ироқнинг "Дуҳок", "Нафт", "Шорта", "Ал-Қува ал-Жавия", "Карма", Туниснинг "Сфаксиен", Қатарнинг "Умм-Салал", "Маркия", "Ал-Хор", "Ал-Вакра", БААнинг "Ал-Жазира" ҳамда Марокашнинг "Ража" каби қатор клубларида о'йнаган.
Айман Ҳусайн клублар миқёсида ички чемпионатларда жами 120 та гол уришга муваффақ бо'лган, Ироқ миллий терма жамоаси таркибида эса 34 бор рақиблар дарвозасини ишг'ол қилган. Шунингдек, унинг ҳисобида Олимпия о'йинларида киритилган голлар ҳам мавжуд.

