Суперлига. “Андижон” ўз майдонида “Пахтакор” билан дуранг ўйнади

Суперлига. "Андижон" о'з уйида "Пахтакор" билан дуранг о'йнади
О'збекистон Суперлигасининг 15-туридан о'рин олган дастлабки баҳс якунланди. Унда "Андижон" о'з майдонида пойтахтнинг "Пахтакор" жамоасини қабул қилиб, голсиз дуранг қайд этди.
Андижондаги "Бобур арена" стадионида бо'либ о'тган о'йин кескин курашларга бой бо'лди. Ҳар икки жамоа вакиллари ҳисобни очиш учун бир қатор хавфли ҳужумлар уюштирган бо'лса-да, уларга ҳужумларни якунлашда аниқлик ва омад етишмади.
Учрашувнинг со'нгги дақиқалари о'та асабий руҳда о'тди ва ҳакам чо'нтагидан кетма-кет қизил карточкалар чиқишига сабаб бо'лди. Дастлаб, 80-дақиқада "Андижон" а'зоси Немания Чаласан майдондан четлатилди. Қолган дақиқаларда сон жиҳатдан устунликка эга бо'лган тошкентликлар бу имкониятдан фойдалана олишмади. Аксинча, ҳакам томонидан қо'шиб берилган вақтда (90+3-дақиқада) мезбонлар таркибидан Мартин Буакье, "Пахтакор"дан эса Муҳаммадрасул Абдумажидов қизил карточка олиб, майдонни эрта тарк этишга мажбур бо'лди. Якунда таблода 0:0 ҳисоби о'згармай қолди.
Ушбу дуранг натижадан со'нг ҳар икки жамоа о'з ҳисобига биттадан очко ёздириб қо'йди. Сафардан дуранг билан қайтган "Пахтакор" очколари сонини 34 тага етказди ва турнир жадвалида 35 очко билан пешқадамлик қилаётган "Нефтчи"ни та'қиб қилишда давом этган ҳолда 2-пог'онани банд этиб турибди. О'з уйида бир очкога эга чиққан "Андижон" эса жами очколарини 21 тага етказиб, жадвалнинг 8-о'рнига жойлашди.
О'збекистон Суперлигаси, 15-тур
"Андижон" — "Пахтакор" 0:0
Четлатишлар: Немания Чаласан (80, "Андижон"), Мартин Буакье (90+3, "Андижон"), Муҳаммадрасул Абдумажидов (90+3, "Пахтакор")

