Ўзбекистон ва Саудия Арабистони рақамли тиббиётни ривожлантирмоқда
Мамлакатимизда бо&лсқуо;либ турган Саудия Арабистони Подшоҳлиги Сог&лсқуо;лиқни сақлаш вазири Фаҳд бин Абдураҳмон Ал-Жалажил бощилигидаги делегация Ягона интегратор &ндаш; &лдқуо;Узинфосом&рдқуо;да бо&лсқуо;либ, юртимизда сог&лсқуо;лиқни сақлаш тизимини рақамлаштириш, замонавий ахборот технологиялари ва сун&рсқуо;ий интеллект ечимларини амалиётга кенг жорий этиш борасидаги ишлар билан танишди. &нбсп;

Ўзбекистон ва Саудия Арабистони рақамли тиббиёт соҳасида ҳамкорликни кучайтирмоқда
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) —
Саудия Арабистони Подшоҳлиги Соғлиқни сақлаш вазири Фаҳд бин Абдураҳмон Ал-Жалажил бощилигидаги делегация Ўзбекистонга ташрифи доирасида “Узинфосом” ягона интегратори фаолияти билан танишди. Ташриф давомида мамлакатимизда соғлиқни сақлаш тизимини рақамлаштириш, замонавий ахборот технологиялари ва сунъий интеллект ечимларини амалиётга кенг жорий этиш борасидаги ишлар кўриб чиқилди.
Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ташаббуси билан Саудия Арабистони Подшоҳлиги Соғлиқни сақлаш вазирлиги, СЕҲА Виртуал Ҳоспитал, Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги, “Узинфосом” ҳамда Республика ихтисослаштирилган кардиология илмий-амалий тиббиёт маркази ҳамкорлигида Халқаро кўп тармоқли виртуал кардиология комиссияси ишга туширилди.
Ушбу ташаббус икки давлат ўртасида тиббиёт соҳасидаги ҳамкорликни янги босқичга олиб чиқиш, мураккаб клиник ҳолатларни етакчи маҳаллий ва халқаро мутахассислар иштирокида масофадан муҳокама қилиш ҳамда беморларга юқори малакали тиббий ёрдам кўрсатиш имкониятларини кенгайтиришга қаратилган.
Тадбир доирасида мазкур комиссиянинг илк йиғилиши ҳам бўлиб ўтди. Унда рақамли технологиялар орқали кардиологик касалликларни ташхислаш ва даволашга оид мураккаб клиник ҳолатлар етакчи экспертлар иштирокида муҳокама қилинди.
Шунингдек, томонлар рақамли соғлиқни сақлаш соҳасидаги ташаббусларни изчил амалга ошириш ва ҳамкорликни янада мустаҳкамлашга тайёр эканликларини билдирдилар.

