Ўзбекистон ва Лоонг Аир авиакомпаниялари авиарейсларни кенгайтиришни муҳокама қилишди
Ўзбекистон Республикаси Туризм қўмитаси раиси Абдулазиз Аққулов Хитой Халқ Республикасининг “Лоонг Аир” авиакомпанияси вакиллари билан учрашув ўтказди.

Ўзбекистон ва Лоонг Аир авиакомпанияси рейслар сонини оширишни муҳокама қилди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистон Республикаси Туризм қўмитаси раиси Абдулазиз Аққулов Хитой Халқ Республикасининг “Лоонг Аир” авиакомпанияси вакиллари билан учрашув ўтказди.
Музокаралар давомида Ўзбекистон ва Хитой ўртасидаги туризм ва фуқаро авиацияси соҳасидаги ҳамкорликни янада ривожлантириш масалалари кўриб чиқилди.
Ҳозирда “Лоонг Аир” авиакомпанияси Ўзбекистон ва Хитой ўртасидаги ҳаво қатновларини фаол ривожлантириб, Сиан – Тошкент, Ченду – Тошкент ҳамда Сиан – Самарқанд йўналишларида мунтазам парвозларни амалга оширмоқда.
Томонлар Хитой Ўзбекистон учун энг муҳим ташқи туристик бозорлардан бири эканини таъкидладилар. Сўнгги йилларда Хитойдан Ўзбекистонга келаётган сайёҳлар оқими барқарор ўсиб бормоқда. Хусусан, 2025-йилда мамлакатимизга 278,9 минг нафардан ортиқ хитойлик сайёҳ ташриф буюрган бўлса, 2026-йилнинг январ–июн ойларида ушбу кўрсаткич 223,5 минг нафарга етди.
Учрашув давомида, шунингдек, Ўзбекистон ва Хитой ўртасидаги ҳаво қатновлари географиясини янада кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди. Хусусан, “Лоонг Аир” авиакомпаниясининг мавжуд авиақатновлар сонини кўпайтириш ҳамда бошқа шаҳарлари ўртасида тўғридан-тўғри авиақатновларни йўлга қўйиш имкониятларини биргаликда ўрганиш, шунингдек, икки томонлама туризм оқимини ошириш мақсадида қўшма маркетинг ва реклама кампанияларини амалга ошириш юзасидан фикр алмашилди.

