“Узбекистан Аирпорц” ва “Лоонг Аир” Сиан – Фарғона йўналишида парвозларни йўлга қўйиш масаласини муҳокама қилди
“Узбекистан Аирпорц”АЖда Хитойнинг “Лоонг Аир” авиакомпаниясининг маркетинг департаменти бош менежери Сяо Вей бощилигидаги делегация билан ищи учрашув бўлиб ўтди.

“Узбекистан Аирпорц” ва “Лоонг Аир” Сиан – Фарғона йўналишида парвозларни йўлга қўйиш масаласини муҳокама қилди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — “Узбекистан Аирпорц” АЖда Хитойнинг “Лоонг Аир” авиакомпанияси маркетинг департаменти бош менежери Сяо Вей бощилигидаги делегация билан ищи учрашув бўлиб ўтди.
Учрашув давомида томонлар ҳамкорликни янада ривожлантириш истиқболларини муҳокама қилдилар. Жумладан, мавжуд йўналишлардаги парвозлар сонини кўпайтириш, йўловчилар учун хизматлар доирасини, хусусан, “Фаст Траск” ва юқори даражадаги қулайликка эга заллар хизматини кенгайтириш, шунингдек, Ўзбекистон аеропортларидаги божсиз савдо (Дутй Фрее) дўконлари операторлари билан қўшма маркетинг лойиҳаларини амалга ошириш масалалари кўриб чиқилди.
Музокараларнинг асосий мавзуси Сиан – Фарғона янги халқаро йўналишини очиш бўлди. Учрашув иштирокчилари мазкур йўналишнинг тижорий салоҳиятини кўриб чиқиб, Фарғона водийси Ўзбекистоннинг аҳолиси энг зич, ишбилармонлик фаоллиги ва туристик салоҳияти юқори ҳудуди эканини таъкидладилар.
“Сўнгги йилларда Фарғона водийсида Хитой сармояси иштирокидаги корхоналар сони кўпаймоқда, шунингдек, минтақага ишбилармонлик мақсадида ташриф буюраётган ва амалга оширилаётган инвестиция лойиҳаларида фаолият юритаётган ХХР фуқаролари сони ортиб бормоқда. Бу омиллар янги йўналишда барқарор йўловчи оқимини шакллантириш учун замин яратади”, — дея таъкидлади “Узбекистан Аирпорц” АЖнинг тижорат департаменти мутасаддилари.
Учрашув якунлари бўйича Сиан–Фарғона йўналишида қатновларни очиш лойиҳаси устидаги ҳамкорликдаги ишларни давом эттиришга, шунингдек, Тошкент ва Самарқандга мавжуд йўналишлардаги парвозлар сонини ошириш борасида ўзаро ҳамкорлик қилишга келишиб олинди.
Эслатиб ўтамиз, “Лоонг Аир” — Ханчжоу шаҳрида (ХХР) жойлашган, ички ва халқаро йўловчи ташишларини амалга оширадиган авиакомпаниядир. Айни пайтда ташувчи Ўзбекистонга учта йўналиш: Сиан–Тошкент, Ченду–Тошкент ва Сиан–Самарқанд бўйича ҳафтасига тўққизта мунтазам рейсни амалга оширмоқда.

