Ўзбекистонликлар учун визасиз давлатлар сони кўпайиши мумкин.

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги мамлакат фуқаролари учун визасиз сафар қилиш имкониятларини кенгайтиришга қаратилган «Долзарб виза» ойлигини бошлади. Ташаббус доирасида хорижий давлатлар билан визасиз режим, электрон визалар ва соддалаштирилган виза тартиблари бўйича музокаралар фаоллаштирилади..

Ўзбекистонликлар учун визасиз сафар қилиш имкониятлари кўпайиши кутилмоқда. Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги мамлакат фуқаролари учун визасиз саёҳат қилиш имкониятларини кенгайтиришга қаратилган «Долзарб виза» ойлигини бошлади. Ушбу ташаббус доирасида хорижий давлатлар билан визасиз режим, электрон визалар ва соддалаштирилган виза жараёнлари бўйича музокаралар фаоллаштирилади.

Ташқи ишлар вазирлиги маълум қилганидек, мазкур ойлик Ўзбекистон президентининг «Ўзбекистон–2030» стратегиясида белгиланган вазифаларни амалга ошириш мақсадида ташкил этилган.

Ушбу ойлик давомида Ўзбекистоннинг хориждаги дипломатик ваколатхоналари ва консуллик муассасалари мамлакат фуқаролари учун визасиз сафар қилиш имкониятларини кенгайтириш, виза расмийлаштириш жараёнларини соддалаштириш ва замонавий, қулай виза механизмларини жорий этиш бўйича хорижий ҳамкорлар билан музокараларни янада фаол олиб боради.

Вазирликнинг маълумотларига кўра, асосий эътибор Ўзбекистон фуқаролари учун визасиз режим жорий этиш, электрон визалар, соддалаштирилган виза жараёнлари ва бошқа енгиллаштирилган механизмларни кенгайтиришга қаратилади.

Шунингдек, мазкур ташаббус ўзбекистонликларнинг халқаро ҳаракатланиш имкониятларини янада ошириш, хорижга сафар қилиш учун қулай шарт-шароитлар яратиш ва мамлакатнинг очиқ ва фаол ташқи сиёсатини изчил амалга оширишга хизмат қилади.

o‘zbekistonvizasiz safartashqi ishlar vazirligielektron vizalarsoddalashtirilgan vizaxalqaro harakatlanishtashqi siyosatdiplomatik muzokaralar