Ўзбекистонда “яшил” энергия ишлаб чиқариш 22,9%га ошди
2026 йил июнда О&лсқуо;збекистонда қуёш ва шамол электр стансиялари 1,29 млрд кВт&миддот;соат электр энергияси ишлаб чиқариб, о&лсқуо;сиш 22,9 фоизни ташкил этди.

Ўзбекистонда “яшил” энергия ишлаб чиқариш 22,9%га ошди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — 2026 йил июн ойида Ўзбекистоннинг йирик қуёш ва шамол электр стансиялари 1 миллиард 293,7 миллион кВт·соат электр энергиясини ишлаб чиқарди. Бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 22,9 фоизга кўп. Бу ҳақда Энергетика вазирлиги маълум қилди.
Соҳа маълумотларига кўра, қуёш электр стансиялари 1 миллиард 48 миллион кВт·соат, шамол электр стансиялари эса 245,7 миллион кВт·соат электр энергияси ишлаб чиқарган.
Қайта тикланувчи энергия манбаларидан электр энергияси ишлаб чиқариш ҳажмининг ошиши 344 миллион куб метр табиий газни тежаш ҳамда атмосферага 743 минг тонна зарарли моддалар чиқарилишининг олдини олиш имконини берди.
Таққослаш учун, 2025 йил июн ойида қуёш ва шамол электр стансияларида ишлаб чиқарилган электр энергиясининг умумий ҳажми 1 миллиард 52 миллион кВт·соатни ташкил этган.
Таъкидланишича, июн ойида ишлаб чиқарилган электр энергияси ҳажми тахминан 6,5 миллион хонадоннинг бир ойлик ёки 541 минг хонадоннинг бир йиллик электр энергияси истеъмолига тенг.

