Ўзбекистонда электр энергияси истеъмоли деярли рекорд даражага етиши кутилмоқда

Иссиқ кунларда Ўзбекистонда суткалик электр энергияси исте&рсқуо;моли 280 млн кВт/соатга етиши мумкин, бу&нбсп;мутлақ рекордга яқин кўрсаткич ҳисобланади. Ёнғин ва&нбсп;портлаш хавфини камайтириш учун иссиқ вақтларда суюлтирилган газни ортиш-тушириш ишларини вақтинча тўхтатиб туриш белгиланди.

Ўзбекистонда электр энергияси истеъмоли рекорд даражага яқинлашиши кутилмоқда. Кутилаётган иссиқ кунларда республика бўйича суткалик электр энергияси истеъмоли 280 миллион кВт/соатга, максимал юклама эса 13−13,3 ГВтгача етиши прогноз қилинмоқда. Бу ҳақда Республика штаби йиғилиши якунлари бўйича Энергетика вазирлиги матбуот хизмати маълум қилди.

Йиғилишда ёз мавсумида ёқилғи-энергетика тизими обьектларининг барқарор ишлашини таъминлаш, электр энергияси истеъмоли кескин ошадиган кунларда истеъмолчиларни узлуксиз электр энергияси билан таъминлаш, энергетика обьектларининг 24 соатлик иш режимини кучайтириш, авария бригадаларининг шайлигини ошириш ва режали таъмирлаш ишларини жадаллаштириш масалалари муҳокама қилинди.

Энергетика тизими корхоналарига электр узатиш тармоқлари ва подстансияларнинг ишончли ишлашини таъминлаш, авариявий ҳолатларнинг олдини олиш ва профилактик назоратни кучайтириш бўйича вазифалар белгиланди.

Шунингдек, Тошкент шаҳридаги айрим подстансияларда юзага келган носозликлар ва уларнинг оқибатида содир бўлган авариявий узилишлар алоҳида муҳокама қилинди. Йўл қўйилган камчиликлар учун масъулларнинг шахсий жавобгарлиги белгиланди ва айрим раҳбарлар ўз лавозимидан озод этилди. Идора қайси подстансиялар ва раҳбарлар ҳақида гапирилаётганини аниқлик киритмади.

Кутилаётган иссиқ об-ҳаво шароитида бензин, дизел ёқилғиси ва суюлтирилган газни ортиш-тушириш ишларини саноат ва ёнғин хавфсизлиги талабларига қатъий риоя этган ҳолда, кучайтирилган назорат асосида ташкил этиш топширилди.

Бундан ташқари, ёнғин ва портлаш хавфини камайтириш мақсадида ҳаво ҳарорати юқори бўлган вақтларда суюлтирилган газни ортиш-тушириш ишларини вақтинча тўхтатиш белгиланди.

Мазкур талаблар ижросини таъминлаш мақсадида Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Бош прокуратура, “Ўзенергоинспексия” ва Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси билан ҳамкорликда республика ҳудудларидаги энергетика обьектлари ва ёқилғи инфратузилмасида ёнғин ҳамда саноат хавфсизлиги талабларига риоя этилиши юзасидан кучайтирилган ўрганишлар ва назорат рейдлари ташкил этилиши белгиланди.

Шунингдек, коррупсияга қарши курашиш, ижро ва меҳнат интизомини мустаҳкамлаш масалалари муҳокама қилинди. Энергетика вазирлиги коррупсияга оид жиноятлар учун судланган ходимлар билан меҳнат муносабатлари бекор қилинаётганини таъкидлади.

Йиғилиш якунида барча тизим раҳбарлари қатъий огоҳлантирилди. Навбатдаги йиғилишларда, энг аввало, берилган топшириқлар ижроси, ҳудудлардаги ҳақиқий ҳолат ҳамда раҳбарларнинг шахсий масъулияти ва жавобгарлиги танқидий баҳоланиши қайд этилди.

Таққослаш учун, Ўзбекистонда электр энергияси истеъмолининг мутлақ рекорди кичик қувватли қуёш генерациясини ҳисобга олмаганда бир суткада 283 миллион кВт/соатни ташкил этади. Аввалги ёзги энг юқори кўрсаткич 2025-йил 18-июл куни қайд этилган бўлиб, ўшанда истеъмол 272,6 миллион кВт/соатга етган. Худди шу йилдаги қишки рекорд эса 271,8 миллион кВт/соатни ташкил қилган.

o‘zbekistonyong'in xavfsizligielektr energiyasiiste'molyoz mavsumienergetikaavariyakorrupsiya