Маҳаллий

Ўзбекистонда соғлиқни сақлаш хизматлари ҳажми 11,3 трлн сўмга етди

Ўзбекистонда 2026 йилнинг биринчи ярмида соғлиқни сақлаш хизматлари ҳажми 11,3 трлн сўмга етди. Энг юқори кўрсаткич Тошкент шаҳрида қайд этилди.

Ўзбекистонда соғлиқни сақлаш соҳасидаги хизматлар ҳажми 11,3 триллион сўмга етди. Бу ҳақда Миллий статистика қўмитаси маълум қилди.

2026-йилнинг январ-июн ойлари давомида кўрсатилган тиббий хизматлар ҳажми ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 16,8 фоизга ўсган.

Хизматлар таркибида энг катта улушни соғлиқни сақлашнинг бошқа хизматлари эгаллаган бўлиб, бу 53,7 фоизни ташкил этади. Шифохона муассасалари хизматлари умумий ҳажмининг 31,8 фоизини, тиббий амалиёт ва стоматология хизматлари эса 14,5 фоизини ташкил этди.

Соғлиқни сақлаш хизматларининг энг юқори ҳажми Тошкент шаҳрида қайд этилди, бу олти ойда 5,2 триллион сўмга етди.

Кейинги ўринларда Тошкент вилояти 1,1 триллион сўм ва Самарқанд вилояти 830,2 миллиард сўм билан жойлашди.

Фарғона вилоятида соғлиқни сақлаш хизматлари ҳажми 675,4 миллиард сўмни, Наманган вилоятида 550,4 миллиард сўмни, Андижон вилоятида эса 507,2 миллиард сўмни ташкил қилди.

Бухоро вилоятида бу кўрсаткич 392,3 миллиард сўмга, Хоразм вилоятида 390,9 миллиард сўмга, Қашқадарё вилоятида 360,4 миллиард сўмга, Қорақалпоғистон Республикасида эса 335,5 миллиард сўмга етди.

Сурхондарё вилоятида соғлиқни сақлаш хизматлари ҳажми 262 миллиард сўмни, Жиззах вилоятида 251,5 миллиард сўмни, Сирдарё вилоятида 203,2 миллиард сўмни, Навоий вилоятида эса 193,1 миллиард сўмни ташкил қилди.

uzbekistantashkenteconomic statisticsregional datanational statistics committeehealthcare serviceshealthcare spendinghealthcare growth