Ўзбекистонда дронларни лазер ёрдамида уриб туширадиган тизим лойиҳаси тақдим этилди
У лазер нури орқали 1000 метрдан ортиқ масофада 2 сониядан кам вақт ичида нишонни бартараф этади.

Ўзбекистонда лазер ёрдамида учувчисиз учар қурилмаларни (дронларни) уриб туширишга мўлжалланган тизим лойиҳаси намойиш этилди.
"Келажак муҳандислари" кўрик-танлови доирасида ёш ихтирочи-муҳандис Икромжон Мўйдинжонов АРГУС-СЙС деб номланган анти-УАВ тизими лойиҳасини тақдим этди.
Ушбу инновацион ишланма дронларни тезкор ва самарали тарзда зарарсизлантиришни мақсад қилган. Тизим ЁЛОв8 сун'ий интеллект алгоритми ва оптик узатгичлар ёрдамида дронларни автоматик равишда аниқлайди ва нишонга олади.
У 500 ватт қувватга эга (405 нм) лазер нури орқали 1000 метрдан зиёд масофада, 2 сониядан кам вақт ичида нишонни йўқ қила олади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистонда дронларни тутувчи қурилма яратилгани ҳақида хабар берилган эди.

