Технология

Ўзбекистонда дронларга қарши қурилма ишлаб чиқилди

Дрон соатига 450 кмгача тезликда ҳаракатлана олади ва 8–10 км масофадаги хавфли дронларни зарарсизлантиришга мўлжалланган.

Ўзбекистонда учувчисиз учар қурилмаларга қарши курашиш учун мўлжалланган янги қурилма яратилди.

"Келажак муҳандислари" танлови доирасида Билолхон Исмоилов ва унинг жамоаси томонидан тақдим этилган ушбу қурилма ҳаво ҳудудининг хавфсизлигини таъминлашга қаратилган бўлиб, у хавфли дронларни тутиб олиш имкониятига эга.

Маълумотларга кўра, ушбу дрон соатига 450 километргача тезликда ҳаракатлана олади ва 8-10 километр масофадаги хавфли учувчисиз қурилмаларни зарарсизлантиришга қодир.

Анъанавий ҳаво мудофааси (ПВО) ракеталарининг нархи 2-5 миллион долларни ташкил эца, "Шунқор-88" деб номланган ушбу дронни ишлаб чиқариш нархи 20 000 дан 50 000 долларгача баҳоланмоқда.

air defensebilolxon ismoilovinnovationuzbekistandrone technologyanti-drone device"shunqor-88"cost-effective defense