Ўзбекистонда 1 йилда 11 мингдан ортиқ эркак ўзидан катта ёшдаги аёлга уйланди

Ўзбекистонда бир йил ичида 11 мингдан зиёд эркак ўзидан ёши катта аёллар билан оила қурди.
Миллий статистика қўмитасининг маълумотларига кўра, 2025-йилда Ўзбекистонда рўйхатга олинган 11 040 та никоҳда келиннинг ёши куёвникидан катта бўлган. Бундай никоҳлар сони бўйича Тошкент шаҳри етакчилик қилган – бу ерда 1809 та шундай ҳолат қайд этилган.
Бошқа ҳудудлардаги кўрсаткичлар қуйидагича:
* Хоразм вилояти – 1 066 та;
* Қашқадарё вилояти – 995 та;
* Бухоро вилояти – 979 та;
* Самарқанд вилояти – 967 та;
* Тошкент вилояти – 928 та;
* Сурхондарё вилояти – 850 та;
* Қорақалпоғистон Республикаси – 772 та;
* Фарғона вилояти – 715 та;
* Наманган вилояти – 509 та;
* Андижон вилояти – 486 та;
* Жиззах вилояти – 373 та;
* Навоий вилояти – 351 та;
* Сирдарё вилояти – 240 та.
Қўмита маълумотларига кўра, 2026-йилнинг биринчи ярмида жами 92,3 мингта никоҳ қайд этилган бўлиб, бу 2025-йилнинг шу даврига нисбатан 3 мингга камдир. Ажримлар сони эса ўтган йилга нисбатан ошган. 2026-йилнинг январ-июн ойларида 24 815 та никоҳдан ажралиш ҳолати кузатилган. Энг кўп ажримлар Тошкент шаҳрида, энг ками эса Навоий вилоятида қайд этилган.

