Маҳаллий

Ўзбекистонлик мутахассислар Иорданияда ўқув машғулотларини якунладилар

Жорий йилининг 26-июл–3-август кунлари Иордания Ҳошимийлар Қироллигида Қурғоқчил ҳудудларда қишлоқ хўжалиги тадқиқотлари халқаро маркази (ИСАРДА) томонидан “Экотизим хизматларини баҳолаш, ёмғир сувларини йиғиш ва ерларни қайта тиклаш мониторинги” мавзусида минтақавий салоҳиятни ошириш семинари ҳамда “Ёмғирдан қайта тиклаш сари” дала академияси бўлиб ўтди.

Ўзбекистонлик мутахассислар Иорданияда ўқув машғулотларини якунладилар.

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — 2023-йилнинг 26-июлидан 3-августига қадар Иордания Ҳошимийлар Қироллигида “Экотизим хизматларини баҳолаш, ёмғир сувларини йиғиш ва ерларни қайта тиклаш мониторинги” мавзусида минтақавий салоҳиятни ошириш семинари ҳамда “Ёмғирдан қайта тиклаш сари” дала академияси бўлиб ўтди. Ушбу тадбирлар Қурғоқчил ҳудудларда қишлоқ хўжалиги тадқиқотлари халқаро маркази (ИСАРДА) томонидан ташкил этилди.

Мазкур тадбирлар “Қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат соҳасидаги лойиҳалар маркази” лойиҳа офиси ҳамда БМТнинг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (ФАО) ҳамкорлигида амалга оширилаётган “Ўзбекистонда озиқ-овқат тизимлари, ердан фойдаланиш ва ерларни тиклаш бўйича таъсир дастури (ФОЛУР)” доирасида ташкил этилди.

ИСАРДА ва Иордания Миллий қишлоқ хўжалиги тадқиқотлари маркази (НАРС) ҳамкорлигида ўтказилган ушбу малака ошириш дастурида Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази, Лойиҳа офиси, тармоқ илмий-тадқиқот институтлари ҳамда ФАО вакиллари иштирок этишди.

Дастур давомида иштирокчилар экотизим хизматларини баҳолаш, ёмғир сувларини йиғиш ва самарали бошқариш, деградацияга учраган ерлар ва яйловларни қайта тиклаш, табиий ресурслар мониторинги, тозаланган оқова сувлардан қайта фойдаланиш, шунингдек, Сув–Энергетика–Озиқ-овқат–Экотизимлар ўзаро боғлиқлиги (ВЕФЕ Нехус) ёндашувлари бўйича ИСАРДА ва Иорданиянинг илғор тажрибалари билан танишдилар. Назарий машғулотлар билан бир қаторда дала амалиётлари ва инновацион технологиялар намойишлари ҳам ташкил этилди.

Ушбу халқаро семинар ва дала академияси давомида олинган билим ва амалий тажрибалар Ўзбекистонда ер ва сув ресурсларини барқарор бошқариш, ер деградациясининг олдини олиш, ёмғир сувларидан самарали фойдаланиш, иқлим ўзгаришига мос инновацион ёндашувларни амалиётга жорий этишга хизмат қилади.

uzbekistanfaoland restorationagricultureicardawater harvestingecosystem servicesjordan