Ўзбекистон ва Саудия Арабистони фармацевтика лойиҳаларини муҳокама қилишди
Тиббиёт ва фармацевтика тармог&лсқуо;ини ривожлантириш агентлиги директори Абдулла Азизов Саудия Арабистони Қироллиги делегацияси таркибида мамлакатнинг етакчи сог&лсқуо;лиқни сақлаш ташкилотлари - &қуот;Тҳе Ҳеалтҳ Ҳолдинг Сомпанй&қуот; (ҲҲС) ҳамда &қуот;Тҳе Натионал Унифиед Просуремент Сомпанй&қуот; (НУПСО) вакиллари билан учрашув о&лсқуо;тказди. &нбсп;

Ўзбекистон ва Саудия Арабистони фармацевтика соҳасидаги ҳамкорликни муҳокама қилди.
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Тиббиёт ва фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги директори Абдулла Азизов Саудия Арабистони Қироллиги делегацияси аъзолари, хусусан, мамлакатнинг етакчи соғлиқни сақлаш ташкилотлари – "Тҳе Ҳеалтҳ Ҳолдинг Сомпанй" (ҲҲС) ва "Тҳе Натионал Унифиед Просуремент Сомпанй" (НУПСО) вакиллари билан учрашув ўтказди.
Музокаралар давомида Ўзбекистонда тиббиёт ва фармацевтика соҳаларини модернизация қилиш, "БиоПҳарма Ситй" фармацевтика кластери доирасидаги лойиҳалар, инвестиция муҳитини янада яхшилаш ҳамда хорижий компаниялар иштирокида юқори технологияли ишлаб чиқаришларни йўлга қўйиш масалалари кўриб чиқилди.
Бундан ташқари, томонлар фармацевтика маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва етказиб бериш занжирини такомиллаштириш, давлат харидлари тизимига илғор ёндашувларни жорий этиш, технологиялар трансфери, логистика, инвестицияларни жалб қилиш ва қўшма лойиҳаларни амалга ошириш истиқболлари юзасидан фикр алмашдилар.
"Тҳе Ҳеалтҳ Ҳолдинг Сомпанй" (ҲҲС) Саудия Арабистонининг "Висион 2030" стратегияси доирасида соғлиқни сақлаш тизимини трансформация қилишда муҳим рол ўйнайдиган давлат компанияси ҳисобланади. "Тҳе Натионал Унифиед Просуремент Сомпанй" (НУПСО) эса дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий технологияларни марказлашган тарзда харид қилиш ҳамда уларнинг узлуксиз таъминотини таъминлашга ихтисослашган етакчи давлат операторидир.

