Маҳаллий

Ўзбекистон ва Малайзия қишлоқ хўжалиги соҳасидаги ҳамкорликни кенгайтирмоқда

Қишлоқ хўжалиги вазирлигида Қишлоқ хўжалиги вазири ўринбосари Қаҳрамон Юлдашев Малайзиянинг Ўзбекистон Республикасидаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Рафидаҳ Абд Азиз, Малайзия Палма ёғи кенгаши (МПОС) бош директори Белвендер Срон ҳамда Малайзия делегацияси вакиллари билан учрашди.

Ўзбекистон ва Малайзия қишлоқ хўжалиги соҳасида ҳамкорликни кучайтирмоқда

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Қишлоқ хўжалиги вазирлигида вазир ўринбосари Қаҳрамон Юлдашев Малайзиянинг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Рафидаҳ Абд Азиз, Малайзия Палма ёғи кенгаши (МПОС) бош директори Белвендер Срон ҳамда Малайзия делегацияси вакиллари билан учрашди.

Учрашувда Ўзбекистон ва Малайзия ўртасида қишлоқ хўжалиги, озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш, ёғ-мой саноатини ривожлантириш, замонавий технологияларни жорий этиш, илмий ҳамкорликни кенгайтириш ва инвестициявий лойиҳаларни амалга ошириш масалалари муҳокама қилинди.

Томонлар соҳада илғор тажрибаларни ўрганиш, қайта ишлаш саноатини ривожлантириш, қўшилган қиймат занжирини кенгайтириш ва истиқболли ҳамкорлик йўналишлари бўйича ўзаро манфаатли алоқаларни янада мустаҳкамлаш муҳимлигини таъкидладилар.

Ушбу учрашув Тошкентда бўлиб ўтаётган “Фоод Сафетй & Инноватион: Палм Оил Солутионс фор Сентрал Асиа” халқаро форуми доирасида ташкил этилди.

malaysiauzbekistanagricultureinvestmentpalm oilinternational cooperationfood securityfood safety