Ўзбекистон ва ЖИСА эркин иқтисодий зоналарни ривожлантириш бўйича протокол имзоладилар.

Ўзбекистон ва ЖИСА эркин иқтисодий зоналарни ривожлантириш бўйича ҳамкорлик тўғрисидаги протокол имзоладилар.
Podrobno.uz хабарига кўра, Тошкентда Ўзбекистон инвестиция, саноат ва савдо вазири Лазиз Қудратов ва Япония халқаро ҳамкорлик агентлиги (ЖИСА) делегацияси ўртасида учрашув бўлиб ўтди. Унга Япония халқаро ҳамкорлик агентлиги (ЖИСА)нинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари Сакаи Мамору бощилигидаги делегацияси ташриф буюрди.
Музокаралар давомида томонлар эркин иқтисодий зоналарни ривожлантиришни рағбатлантириш, тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб қилиш ва мамлакатда саноат ўсишини рағбатлантиришга қаратилган техник ҳамкорлик лойиҳасининг боришини кўриб чиқдилар. Тегишли вазирликлар ва эркин иқтисодий зоналар раҳбарияти вакилларидан иборат ЖИСА диагностика миссиясининг натижалари ҳам тақдим этилди.
Учрашув якунида лойиҳанинг кейинги босқичларини белгиловчи протокол имзоланди. Ушбу ташаббус Ўзбекистон-Япония муносабатларини мустаҳкамлашга, саноат секторини ривожлантиришга ва Ўзбекистоннинг инвестиция жозибадорлигини оширишга сезиларли ҳисса қўшиши кутилмоқда.

