Маҳаллий

Ўзбекистон ва ЖИСА эркин иқтисодий зоналарни ривожлантириш бўйича ҳамкорликни кенгайтирмоқда

Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар, саноат ва савдо вазири Лазиз Кудратов Япония халқаро ҳамкорлик агентлиги (ЖИСА)нинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари Сакаи Мамору бощилигидаги миссия билан учрашув ўтказди.

Ўзбекистон ва ЖИСА эркин иқтисодий зоналар тараққиёти йўлида ҳамкорликни кучайтирмоқда

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар, саноат ва савдо вазири Лазиз Кудратов Япония халқаро ҳамкорлик агентлиги (ЖИСА)нинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари Сакаи Мамору бощилигидаги делегация билан учрашув ўтказди.

Музокаралар давомида томонлар эркин иқтисодий зоналарни ривожлантириш, тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб қилиш ва мамлакат саноатини тараққий эттиришга қаратилган техник ҳамкорлик лойиҳасини муҳокама қилдилар.

Учрашувда ЖИСА диагностика миссиясининг хулосалари ҳамда тегишли вазирлик ва идоралар, шунингдек, эркин иқтисодий зоналар дирексиялари билан ўтказилган маслаҳатлашувлар натижалари кўриб чиқилди.

Якунда лойиҳани амалга оширишнинг кейинги босқичларини белгиловчи баённома имзоланди.

Ушбу лойиҳа Ўзбекистон ва Япония ўртасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлаш, саноатни ривожлантириш ва мамлакатнинг инвестициявий жозибадорлигини оширишга хизмат қилиши кутилмоқда.

jicatechnical cooperationuzbekistanindustrial developmentfree economic zonesinvestmentinternational cooperationjapan