Иқтисодиёт

Ўзбекистон ва Бошқирдистон бизнес ҳамкорлигини кенгайтиришга келишиб олдилар

5 август куни Уфа шаҳрида «Бошқирдистон Республикаси ва Ўзбекистон Республикаси ўртасидаги ҳамкорликни яна-да кенгайтириш» мавзусида бизнес-форум бўлиб ўтди.

Ўзбекистон ва Бошқирдистон бизнес алоқаларини кенгайтиришга келишиб олдилар

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — 5-август куни Уфа шаҳрида "Бошқирдистон Республикаси ва Ўзбекистон Республикаси ўртасидаги ҳамкорликни янада кенгайтириш" мавзусида бизнес-форум бўлиб ўтди.

Унда Ўзбекистоннинг енгил, озиқ-овқат, кимё, автомобилсозлик, мебел саноати, қурилиш, тиббиёт ҳамда ахборот-коммуникация технологиялари соҳаларида фаолият юритувчи 100 дан ортиқ корхонаси иштирок этди.

Форумда Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси раиси ўринбосари Одилхон Рустамов, Кичик бизнес уюшмаси раиси ўринбосари Музаффархон Мусаев, Бошқирдистон Республикаси Ҳукумати раиси ўринбосари – саноат, энергетика ва инновациялар вазири Александр Шелдяев ва бошқа 7 та вазирликлар раҳбарлари ҳамда "Алга" махсус иқтисодий зонаси директори Артем Пензин иштирок этди.

Учрашувда 2025-йил якунлари бўйича Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги ўзаро савдо ҳажми қарийб 13 миллиард АҚШ долларига етгани, шунингдек, мамлакатимизда Россия капитали иштирокидаги корхоналар сони 3 мингдан ошгани қайд этилди.

Форум доирасида "БашГлобалГрупп" МЧЖ билан "Евразия" улгуржи-тақсимлаш марказида Ўзбекистон Савдо уйини очиш, ўзбек компанияларининг Халқаро кўп функсияли бизнес-мажмуаси лойиҳасида иштирок этиши ҳамда "Толпар" технопарки базасида озиқ-овқатдан ташқари маҳсулотларни реализация қилиш бўйича келишувларга эришилди. Шунингдек, бошқирд корхоналари Афғонистон бозорига йўналтирилган эркин иқтисодий зона ҳудудида фаолият юритишга таклиф этилди.

Тадбир давомида Ўзбекистон ва Бошқирдистон Савдо-саноат палаталари ўртасида ҳамкорликни ривожлантириш бўйича англашув меморандуми имзоланди.

Шунингдек, Б2Б музокаралари якунлари бўйича шартнома ва келишувлар имзоланди.

uzbekistanbusiness forumbashkortostanbusiness cooperationtradeb2b negotiationsinvestmenteconomic zones