Нодавлат олийгоҳларга ўқишни кўчириш бўйича ариза қабул қилиш муддати узайтирилди
Давлат ва нодавлат олийгоҳларидан ўқишни кўчириш ва қайта тиклаш transfer.edu.уз, хорижий олийгоҳлардан ўқишни кўчириш my.uzbmb.уз платформалари орқали амалга оширилади.

Нодавлат олий таълим муассасаларига ўқишни кўчириш учун аризалар қабул қилиш муддати узайтирилди.
Эндиликда республикадаги нодавлат олийгоҳларга талабалар ўқишини кўчириш (бошқа сабабларга кўра ҳам), шунингдек, бир нодавлат олийгоҳи доирасида ўқишни кўчириш ҳамда ўқишни қайта тиклаш бўйича аризаларни қабул қилиш муддати 10-августга қадар узайтирилди.
Ўқишни кўчириш ва қайта тиклаш жараёнлари қуйидаги платформалар орқали амалга оширилади:
* Давлат ва нодавлат олийгоҳларидан ўқишни кўчириш ва қайта тиклаш: transfer.edu.уз платформаси орқали.
* Хорижий олийгоҳлардан ўқишни кўчириш: my.uzbmb.уз платформаси орқали.
Шуни таъкидлаш жоизки, 2026/2027 ўқув йили учун аризалар 2026-йил 10-августга қадар (шу куни ҳам) қабул қилинади. Белгиланган муддатдан кейин тақдим этилган аризалар кўриб чиқилмайди.

