Маҳаллий

Давлат ОТМларига ўқишни кўчириш ва тиклаш учун аризалар қабул қилиш бошланди

15-июлдан давлат олий та&рсқуо;лим ташкилотларига ўқишни кўчириш ва&нбсп;тиклаш учун онлайн аризалар қабули бошланди. Мурожаатлар 5-августгача қабул қилинади. Хорижий ва&нбсп;нодавлат ОТМлардан кўчиришда миллий сертификатлар автоматик текширилади, халқаро сертификатлар эса электрон шаклда юкланади.

Давлат ОТМларига ўқишни кўчириш ва тиклаш учун аризалар қабул қилиш жараёни бошланди. 15-июлдан 2026/2027 ўқув йили учун талабаларнинг ўқишини давлат олий таълим муассасаларига кўчириш ва тиклаш бўйича аризалар қабул қилинмоқда. Бу ҳақда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги маълум қилди.

Аризалар 5-августгача (шу куни ҳам) қабул қилинади.

Республикадаги бир давлат олий таълим муассасасидан бошқасига ёки бир ОТМ доирасида ўқишни кўчириш, шунингдек, ўқишни тиклаш бўйича аризалар transfer.edu.уз платформаси орқали қабул қилинади.

Хорижий ва нодавлат олий таълим муассасаларидан давлат ОТМларининг мос ва турдош бакалавриат таълим йўналишларига ўқишни кўчириш учун эса my.uzbmb.уз платформасидан фойдаланиш мумкин.

Вазирликнинг маълумотларига кўра, янги тартиб асосида хорижий ва нодавлат олий таълим муассасаларидан давлат ОТМларига ўқишни кўчиришда умумтаълим фанлари ва чет тили бўйича миллий сертификатлар ахборот тизими орқали автоматик равишда аниқланади.

Халқаро сертификатлар эса талабгор томонидан бошқа ҳужжатлар билан бирга электрон шаклда юкланиши лозим.

Эслатиб ўтамиз, Вазирлар Маҳкамасининг 2026-йил 11-июндаги 299-сонли қарорига мувофиқ, хорижий ва нодавлат ОТМлардан давлат ОТМларининг мос ва турдош бакалавриат таълим йўналишларига ўқишни кўчиришда чет тили ва умумтаълим фанлари бўйича миллий ёки халқаро сертификатга эга талабгорларга тегишли фанлардан табақалаштирилган ёки максимал балл берилади.

Президентнинг 2022-йилдаги “Давлат олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш жараёнларини ташкил этиш тўғрисида"ги қарорига мувофиқ, давлат олий таълим муассасасининг биридан бошқасига талабалар ўқишини кўчиришга фақатгина қуйидаги ҳолатларда рухсат берилади:

Шунингдек, 10-июлдан олий маълумотга эга шахслар учун иккинчи ва ундан кейинги олий маълумот олиш бўйича онлайн аризалар қабул қилиш жараёни бошланди. Ҳужжатлар 10-августгача my.edu.уз платформаси орқали қабул қилинади. Ўқиш тўлиқ тўлов-контракт асосида ташкил этилади.

Саҳифада хато топдингизми? Стрл+Энтер тугмаларини босинг.

Сайтдаги хабарлардан фойдаланиш учун «Газета»нинг ёзма розилиги олиниши шарт.

Электрон ОАВ гувоҳномаси: №209073. Берилган санаси: 2024-йил 19-январ.

Муассис: «Газета Невс» МЧЖ.

Бош муҳаррир: Умаров Давлат Сулаймонович.

Манзил: 100007, Тошкент, Паркент кўчаси, 26А.

Электрон манзил: [email protected].

Раҳмат. Сизнинг хатингизни олдик ва яқин вақт ичида камчиликни тўғирлаймиз.

Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг.

oʻqishni koʻchirishdavlat oliy ta’limarizalarxorijiy otmbakalavriatsertifikatlaronlayn arizalar/2027 o‘quv yili