Маҳаллий

НКМК ўзининг ИСО 37301 халқаро стандартига мувофиқлигини тасдиқлади

“НКМК” АЖ  фаолияти навбатдаги ИСО 37301:2021 халқаро стандарти талабларига мувофиқлиги мувоффақиятли аудитдан ўтказилди. Ушбу аудит натижаси бўйича мазкур халқаро сертификатни топширишга бағишланган тадбир ўтказилди.

НКМК ИСО 37301 халқаро стандартига мослигини тасдиқлади

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — “НКМК” АЖ ўз фаолиятининг ИСО 37301:2021 халқаро стандарти талабларига мувофиқлигини тасдиқловчи навбатдаги аудитдан муваффақиятли ўтди. Ушбу аудит якунлари бўйича халқаро сертификатни топшириш маросими бўлиб ўтди.

ИСО 37301:2021 “Комплаенс-менежмент тизими” халқаро стандарти ташкилотнинг тегишли қонунлар, қоидалар, стандартлар, шунингдек, бошқарув стандартлари, илғор амалиётлар, ахлоқий меъёрлар ва жамоатчилик кутишларига риоя этишини тасдиқловчи самарали ва кенг тарқалган бошқарув тизимидир.

Тадбирда ушбу стандартни жорий этишда Ўзбекистон Республикаси Коррупсияга қарши курашиш агентлиги ҳамда Тоғ-кон саноати ва геология вазирлигининг методологик ёрдами алоҳида эътироф этилди.

nkmkuzbekistanisocompliance management systemmining and geology ministryauditanti-corruption agencycertification