Маҳаллий

Навбаҳор туманида 70 нафар ишсиз аёл доимий иш билан таъминланадиган бўлди

“Долзарб 40 кунлик” тадбирлари доирасида Марказий банкнинг Навоий вилояти бош бошқармаси томонидан аҳоли бандлигини таъминлаш, камбағалликни қисқартириш ва тадбиркорликни ривожлантириш бўйича кенг қамровли ишлар амалга оширилмоқда.

Навбаҳор туманида 70 нафар ишсиз аёлга доимий иш берилиши режалаштирилмоқда.

Жумладан, Навбаҳор туманидаги “Парадисе Гарден” МЧЖнинг узумни қайта ишлаш ва шарбат ишлаб чиқариш лойиҳасига 1,1 миллион АҚШ доллари миқдорида қўшимча кредит ажратилиши натижасида 70 нафар ишсиз аёл доимий иш билан таъминланади.

Бундан ташқари, “Яшил Орол бй Гранд” МЧЖ томонидан қурилаётган, умумий қиймати 10 миллиард сўм (шундан 5 миллиард сўми банк кредити) бўлган соҳилбўйи экотуризм маскани лойиҳаси кўриб чиқилди. Сентябр ойида ишга тушиши кутилаётган ушбу масканда 40 та янги иш ўрни яратилади.

Полиетилен қувурлар ишлаб чиқарувчи “Жаҳон савдо пласт” МЧЖга эса 160 минг АҚШ доллари миқдорида кредит ажратилиб, 15 нафар фуқаронинг бандлиги таъминланади. Шунингдек, корхонанинг ойлик электр энергияси харажати қарийб 45 миллион сўмни ташкил этиши ҳисобга олиниб, 300 миллион сўмлик кредит эвазига 100 кВт қувватли қуёш панеллари ўрнатилиши белгиланди. Бу ойига 30 миллион сўм тежаш имконини беради.

“Ёшлар куни” муносабати билан Навоий шаҳридаги “Турон” маҳалласида ўтказилган учрашувда ёшларнинг таклиф ва муаммолари тингланди. Шу билан бирга, “Лойиҳалар офиси”га мурожаат қилган тадбиркорлар билан мулоқот ўтказилиб, мутахассислар кўмаги ҳамда сунъий интеллект имкониятлари орқали уларнинг ғоялари тайёр бизнес-лойиҳаларга айлантирилди.

renewable energytourismartificial intelligenceloansyouth issuesemploymentbusiness projectseconomic development