Маҳаллий

«Ташаббусли буджет»нинг янги мавсуми ва банкка кирган босқинчи - маҳаллий дайжест.

15 июлдан «Ташаббусли буджет»нинг янги мавсуми бошланди. Аномал иссиқ: иш берувчиларга янги талаблар қўйилди, суп сепиш ва суғориш ишлари кучайтирилди. Иш ҳақи кечикканда иш берувчининг компенсация тўлаш тартиби белгиланади. Самарқандда банкка бостириб кириб, пул талаб қилган шахс қўлга олинди. 2026 йилда олий таълимга қабул миқдори кескин оширилди. Куннинг муҳим янгиликлари билан таништирамиз..

«Ташаббусли буджет»нинг янги мавсуми ва банкка бостириб кирган шахс - маҳаллий янгиликлар.

15 июлдан «Ташаббусли буджет»нинг янги мавсуми бошланди. Аномал иссиқ об-ҳаво шароитида иш берувчиларга янги талаблар қўйилди, сув сепиш ва суғориш ишлари кучайтирилди. Иш ҳақи кечиккан тақдирда иш берувчининг компенсация тўлаш тартиби белгиланди. Самарқандда банкка бостириб кириб, пул талаб қилган шахс қўлга олинди. 2026 йилда олий таълимга қабул миқдори кескин оширилди. Куннинг муҳим янгиликлари билан танишинг.

«Ташаббусли буджет»нинг янги мавсуми бошланди

15 июлдан «Ташаббусли буджет» жараёнининг 2026 йилги иккинчи мавсуми лойиҳа киритиш босқичи бошланди. Ташаббускорлар 3 августгача ўз лойиҳаларини openbudget.uz порталида тақдим этишлари мумкин. Жорий мавсум учун ажратилган буджет миқдори – 2 триллион 187,7 млрд сўм.

Ўрнатилган тартибга кўра, лойиҳани амалга оширишнинг умумий қиймати қурилиш-таъмирлаш лойиҳалари бўйича базавий ҳисоблаш миқдорининг тўрт минг баравари (1 млрд 648 млн сўм), жиҳозлаш лойиҳалари бўйича эса икки минг баробаридан (824 млн сўм) ошмаслиги керак.

Шериклик асосида амалга ошириладиган лойиҳалар ҳам 3 августгача қабул қилинади. Бунда лойиҳа учун зарур маблағнинг 50 фоизи тўпланган тақдирда, лойиҳа автоматик равишда ғолиб деб топилади ва қолган 50 фоиз маблағ маҳаллий буджетдан молиялаштирилади. Ғолиб лойиҳалар 1 сентабр куни эълон қилинади.

Аномал иссиқ: иш берувчиларга янги талаблар қўйилди, сув сепиш ва суғориш ишлари кучайтирилди

Давлат меҳнат инспексияси мамлакатда кузатилаётган аномал иссиқ об-ҳаво шароитида иш берувчиларни ходимлар саломатлиги ва хавфсизлигини таъминлаш бўйича бир қатор мажбурий чораларни кўришга чақирди. Жумладан, куннинг энг иссиқ соатларида ташқи ва оғир жисмоний ишларни чеклаш ёки вақтинча тўхтатиш тавсия этилди.

Инспексиянинг маълум қилишича, ҳаво ҳарорати юқори бўлган кунларда иш берувчилар иш жараёнини меҳнатни муҳофаза қилиш талаблари асосида ташкил этишлари шарт. Хусусан, соат 11:00 дан 16:00 гача бўлган энг иссиқ вақтда ташқи ишлар ҳажмини қисқартириш ёки тўлиқ тўхтатиш, шунингдек, оғир жисмоний меҳнатни чеклаш тавсия этилган.

Шу билан бирга, республика бўйлаб яшил ҳудудларни асраш ва аҳоли учун қулай муҳит яратишга қаратилган чора-тадбирлар кучайтирилди.

Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси маълум қилишича, мамлакатнинг барча ҳудудларида дарахтлар, буталар ва манзарали ўсимликлар намликнинг буғланиши энг кам бўлган тонг, кечқурун ва тунги вақтларда суғорилмоқда. Шунингдек, махсус техникалар ёрдамида шаҳар кўчалари ва жамоат жойларини совитиш ишлари ҳам ташкил этилган.

Иш ҳақи кечикканда иш берувчининг компенсация тўлаш тартиби белгиланади

Қонунчилик палатаси депутатлари меҳнат муносабатларини такомиллаштиришга қаратилган қонун лойиҳасини иккинчи ўқишда қабул қилди.

Лойиҳада иш берувчи томонидан иш ҳақи тўлаш муддати бузилган тақдирда, ҳар бир кечиктирилган кун учун пулли компенсация тўлаш тартиби аниқлаштирилмоқда. Аммо хабарда бу қандай бўлиши ҳақида маълумот

anomal issiqekologiyaoliy ta’limsamarqandtashabbusli budjetish haqibank bosqinimehnat munosabatlari