Маҳаллий

Миграция агентлигининг масъулияцизлиги ёки лавозимпарастлик: канадалик ўзбек нимадан норози?

Вашингтонда Kun.uz билан гаплашган канадалик ўзбек, Консерватив партия кенгаши аъзоси Обидхон Мамадалиев Миграция агентлигидан норози. Сабаби у Ўзбекистон билан меҳнат алоқалари ижобийлашувига ҳисса қўшиш учун агентлик фахрий вакили бўлишга ташаббус билдириб, ҳужжат топширган. Агентлик эса Беҳзод Мусаев исми туширилган шартномани бергач, шу билан мулоқотни тўхтатган. Канада миграцион ташкилотлари устимиздан куляпти, дейди юртдошимиз суҳбат чоғида.

Миграция агентлигининг масъулияцизлиги ёки лавозимпарастлик: канадалик ўзбек нимадан норози?

Вашингтонда Kun.uz нашрига интервю берган канадалик ўзбек, Консерватив партия кенгаши аъзоси Обидхон Мамадалиев Миграция агентлигидан норозилигини билдирди. Унинг сўзларига кўра, Ўзбекистон билан меҳнат алоқаларини яхшилашга ҳисса қўшиш мақсадида агентликнинг фахрий вакили бўлиш ташаббуси билан чиқиб, тегишли ҳужжатларни топширган. Бироқ, агентлик Беҳзод Мусаев номига тузилган шартномани юборганидан сўнг, у билан алоқани тўхтатган. Мамадалиев суҳбат давомида Канада миграцион ташкилотлари бу ҳолатдан кулаётганини таъкидлади.

Жанубий Алберта Технология институти лабораториясининг техник ходими Обидхон Мамадалиев Kun.uzъга маълум қилишича, у йил бошида агентлик томонидан эълон қилинган миграция бўйича махсус вакил лавозимига қизиқиб қолган. Мамадалиев ушбу жамоатчилик асосида ишлайдиган лавозимни эгаллаш учун ҳужжатларини юборган ва Миграция агентлигининг кадрлар бўлими бошлиғи Олим Қодиров ҳамда Камолиддин исмли шахслар билан мулоқотда бўлган. Улар ҳужжатларни қабул қилиб, ташаббусни ижобий баҳолаганлар.

Агентлик раҳбари Беҳзод Мусаев ҳам бу жараёндан хабардор бўлган ва Мамадалиевга жавоб беришдан аввал суҳбатга таклиф қилинган. Унга суҳбатдан муваффақиятли ўтгани ва кейинги қадамларни ташлаш имконияти борлиги хабар қилинган. Кейинчалик, Мусаевнинг исми туширилган шартнома почта орқали юборилган, аммо Мамадалиевнинг айтишича, шу билан алоқа узилган. Яъни, бир неча ойлик ҳаракатлардан сўнг, шартномани имзолаш босқичида агентлик вакиллари мулоқотни тўхтатганлар.

Kun.uzъга мурожаат қилган Канада фуқароси, ўзбекистонлик Мамадалиевнинг сўзларига кўра, фахрий вакил бўлишдан мақсади Ўзбекистон билан меҳнат муносабатларига ижобий тус бериш, шунингдек, ҳозирда Канадада бўлган ва келгусида келадиган меҳнат муҳожирларига ҳар томонлама ёрдам бериш эди. Лавозим жамоатчилик асосида бўлиб, ҳеч қандай моддий манфаат кўзланмаган. Бироқ, у агентлик вакиллари бундай ташаббусга ҳам енгил ва масъулияцизлик билан қараганини таъкидлади.

“Канадага ҳатто Непалдан ищилар келади. Ўзбекистон эса Оттаванинг меҳнат муҳожирлари қабул қилинувчи хавфсиз давлатлар рўйхатида ҳам йўқ. 2026 йилги мавсум тугади, тайёр текин ишлайман деган инсонни ҳам қабул қилишмади”, деди Обидхон Мамадалиев.

Мамадалиевнинг қўшимча қилишича, у билан Олим ва Камолиддин исмли агентлик ходимлари алоқада бўлган. Мулоқот тўхтаганидан сўнг, Обидхон почта ва ижтимоий тармоқлар орқали агентлик билан боғланишга ҳаракат қилган. Аммо, унинг айтишича, аввал лавозим бўйича тасдиқ хатлари, керакли маълумотлар ва шартнома келиб турган почта манзиллари энди Мамадалиев учун ёпилган.

“Почта орқали хатлар жўнацам, сиздан бу манзилга ёзиш имконсиз, деган ёзув чиқади. Улар мени блоклаб қўйибди, Олим эса мени танимаслигини айтди, бу қандай лаёқацизлик”, деди Мамадалиев.

Ҳозирда Канада иммиграция вазирлиги ҳамда миграция бўйича ташкилотлари бу ташаббусдан хабардор, аммо жараён тўхтаб қолган-қолмагани бўйича расмий доирада ҳеч қандай маълумот йўқ.

“Канада иммиграцион органларидан чиқиб мендан сўрашяпти, ҳеч нима аниқ бўлмагач устимдан кулишяпти”, деди ҳамюртимиз.

Ушбу материалда кимнидир оқ, кимнидир қора қилиб кўрсатиш мақсад қилинмаган, ўзбек ҳамюртимиз унинг ташаббуслари жавобсиз қолдирилганидан норозилигини баён этмоқда.

Kun.uz ушбу ҳолат юзасидан агентликдан муносабат сўраган, аммо ташкилот ўз қарашини ҳали маълум қилмаган.

obidxon mamadaliyevkanadamas'uliyatsizlikfaxriy vakilo‘zbekistonmehnat migratsiyasimigratsiya agentliginorozilik