Маҳаллий

Манкинд Пҳарма Ўзбекистондаги инвестиция лойиҳаларини ўрганмоқда

Тиббиёт ва фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги директори Абдулла Азизовнинг Ҳиндистон Республикасига хизмат сафари доирасида мамлакатнинг етакчи фармацевтика компанияларидан бири — Манкинд Пҳарма раиси Рамеш Жунежа (Рамеш Жунежа) билан учрашув бўлиб ўтди.

Манкинд Пҳарма Ўзбекистондаги сармоявий лойиҳаларни кўриб чиқмоқда

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Тиббиёт ва фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги директори Абдулла Азизовнинг Ҳиндистон Республикасига хизмат сафари чоғида мамлакатнинг етакчи фармацевтика компанияларидан бири – Манкинд Пҳарма раиси Рамеш Жунежа билан учрашув бўлиб ўтди.

Музокаралар давомида томонлар Ўзбекистонда инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш, замонавий дори воситалари ишлаб чиқаришни кенгайтириш, илмий-тадқиқот ва инновацион ишланмалар (Р&Д) соҳасида ҳамкорликни йўлга қўйиш, шунингдек, фармацевтика тармоғида технологиялар трансфери ва юқори қўшилган қийматга эга ишлаб чиқаришларни ташкил этиш истиқболларини муҳокама қилдилар.

Учрашувда "БиоПҳарма Ситй" фармацевтика кластерининг тақдимоти ўтказилиб, унинг имкониятлари, хорижий инвесторлар учун яратилган қулай шарт-шароитлар, шунингдек, инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш учун тақдим этилаётган солиқ ва божхона имтиёзлари ҳақида батафсил маълумот берилди.

Манкинд Пҳарма раҳбарияти Ўзбекистонда фармацевтика соҳасини ривожлантириш учун яратилган имкониятларни юқори баҳолаб, инвестициявий ҳамкорликнинг аниқ йўналишларини биргаликда ишлаб чиқиш ҳамда истиқболли лойиҳаларни амалга оширишдан манфаатдор эканини билдирди.

1995-йилда ташкил этилган Манкинд Пҳарма Ҳиндистоннинг энг йирик фармацевтика компанияларидан бири бўлиб, рецепт асосида ва рецепциз бериладиган дори воситалари, шунингдек, истеъмолчилар саломатлиги учун мўлжалланган маҳсулотларни ишлаб чиқаради. Компания маҳсулотлари 70 дан ортиқ мамлакатга экспорт қилиниб, халқаро бозорларда муваффақиятли фаолият юритмоқда.

biopharma cityuzbekistanpharmaceutical industryr&dtechnology transferhealthcaremankind pharmainvestment projects