“Манчестер Сити” “Челси” футболчисини сотиб олмоқчи

“Манчестер Сити” “Челси” футболчиси Энсо Фернандесни сотиб олишга қизиқмоқда
Англиянинг “Манчестер Сити” футбол клуби “Челси” яримҳимоячиси Энсо Фернандесни ўз сафига қўшиб олиш имкониятларини кўриб чиқмоқда. Бу ҳақда журналист Жанлука Ди Марсио ўзининг расмий веб-сайтида маълум қилди. “Сити” марказий чизиқни кучайтиришни мақсад қилган.
Манбанинг хабар беришича, “Сити” Родри жамоани тарк этиши кутилаётгани сабабли ушбу трансферга эътибор қаратган. Ҳозирда клуб “Барселона” билан Родри трансфери бўйича якуний музокараларни олиб бормоқда.
Шунингдек, мураббий Энсо Мареска ҳам Фернандесни ўз жамоасида кўришни истайди. Улар аввалроқ “Челси”да бирга ишлаган. Бироқ, бу келишувнинг амалга ошиши шубҳали, чунки Лондон клуби ўзининг асосий ўйинчиларидан бири бўлган Фернандесни қўйиб юбориш ниятида эмас.
Маълумот учун, Энсо Фернандес “Челси” сафида 2023-йилнинг январ ойидан бери ўйнаб келмоқда. Яримҳимоячининг клуб билан амалдаги шартномаси 2032-йилнинг ёзига қадар мўлжалланган. Трансфермаркт порталига кўра, футболчининг ҳозирги бозор қиймати 100 миллион еврони ташкил этади.

