Маҳаллий

Маҳсулотларнинг хавфсизлигини таъминлашда янги тизим жорий қилинмоқда

Сенатнинг 18-ялпи мажлисида “Маҳсулотларнинг умумий хавфсизлиги тўғрисида”ги Қонун кўриб чиқилди.

Маҳсулот хавфсизлигини та'минлашга қаратилган янги тизим жорий этилмоқда

Тошкент, О'збекистон (UzDaily.uz) — Сенатнинг 18-ялпи мажлисида "Маҳсулотларнинг умумий хавфсизлиги то'г'рисида"ги Қонун ко'риб чиқилди.

Бугунги кунда жаҳон иқтисодиётидаги глобаллашув жараёнлари, электрон тижоратнинг жадал ривожланиши, трансчегаравий савдонинг кенгайиши ва маҳсулот турларининг ко'пайиши маҳсулот хавфсизлиги соҳасида мутлақо янги ёндашувларни талаб қилмоқда.

Ушбу Қонун мамлакатимизда техник жиҳатдан тартибга солиш тизимини тубдан ислоҳ қилиш, маҳсулотлар хавфсизлигини та'минлаш ҳамда исте'молчилар ҳуқуқларини самарали ҳимоя қилишга қаратилган.

Қонун Жаҳон савдо ташкилотининг Савдодаги техник то'сиқлар то'г'рисидаги битими ҳамда халқаро илг'ор амалиёт талабларига мувофиқ ишлаб чиқилган.

Бозорга чиқариладиган барча маҳсулотлар хавфсиз бо'лиши шарт. Ишлаб чиқарувчилар, импорт қилувчилар ва иқтисодий операторлар маҳсулотнинг хавфсизлиги учун бевосита мас'ул ҳисобланади.

Шунингдек, иқтисодий операторларга маҳсулот хавфини баҳолаш, техник ҳужжатларни юритиш, маҳсулотни идентификация қилиш, исте'молчилардан келиб тушган мурожаатларни ҳисобга олиш ҳамда хавфли маҳсулотларни бозордан қайтариб олиш бо'йича аниқ мажбуриятлар юклатилмоқда.

Қонун билан бозор назоратининг хавфларга асосланган янги механизми жорий этилиб, хавфли маҳсулотларни тезкор аниқлаш ва уларни муомаладан чиқариш бо'йича миллий ахборот алмашуви тизими ташкил этилади.

Сенаторларнинг фикрича, Қонун аҳоли ҳаёти ва сог'лиг'ини муҳофаза қилиш, маҳаллий маҳсулотлар рақобатбардошлиги ва экспорт салоҳиятини ошириш, шунингдек, мамлакатимиз техник жиҳатдан тартибга солиш тизимини халқаро стандартларга мувофиқлаштиришга хизмат қилади.

Бундан ташқари, ички бозорга киритилаётган маҳсулотлар хавфсизлигини кафолатлаш, исте'молчиларни хавфли маҳсулотлардан ҳимоя қилиш ва уларнинг бозорга бо'лган ишончини мустаҳкамлаш учун ҳуқуқий асос яратилади.

Муҳокама якунида сенаторлар Қонунни ма'қуллади.

uzbekistanlegislationeconomic operatorsinternational tradeconsumer protectionproduct safetytechnical standardsmarket regulation