Лаос ШҲТнинг мулоқот бўйича шериги мақомини олди

Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг (ШҲТ) Котибиятида Лаос Халқ Демократик Республикасига ташкилотнинг мулоқот бо&лсқуо;йича шериги мақомини бериш то&лсқуо;г&лсқуо;рисидаги Меморандумни имзолаш маросими бо&лсқуо;либ о&лсқуо;тди, деб хабар бермоқда &лдқуо;Дунё&рдқуо; АА мухбири.

Лаос ШҲТнинг мулоқот бўйича шериги мақомини олди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг (ШҲТ) Котибиятида Лаос Халқ Демократик Республикасига ташкилотнинг мулоқот бўйича шериги мақомини бериш тўғрисидаги Меморандум имзоланди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Котибият маълумотларига кўра, ҳужжатни ташкилот бош котиби Нурлан Ермекбаев ва Лаос бош вазирининг ўринбосари, ташқи ишлар вазири Тхонгсаван Фомвихан имзолади.

Ушбу тадбирда Нурлан Ермекбаев Лаос томонини янги мақом билан табриклаб, Вьентян ташкилотнинг кўп қиррали кун тартибини амалга оширишда фаол иштирок этишига ишонч билдирди. Бош котиб, шунингдек, суҳбатдошига ШҲТ фаолиятининг долзарб масалалари ва ташкилотнинг Бишкекда бўлиб ўтадиган навбатдаги саммитига тайёргарлик жараёни ҳақида ма'лумот берди.

Лаос ТИВ раҳбари эса ШҲТнинг халқаро майдондаги ролини юқори баҳолаб, мамлакати ташкилот доирасидаги ҳамкорликка катта аҳамият бераётганини таъкидлади. Томонлар имзоланган меморандумни ҳаётга татбиқ этиш бўйича амалий қадамлар ва ШҲТ ҳамда АСЕАН ўртасидаги шериклик масалаларини муҳокама қилди.

Тантанали маросимда ШҲТга аъзо давлатларнинг ташкилот Котибияти ҳузуридаги доимий вакиллари, Хитойда аккредитациядан ўтган элчилар, аъзо мамлакатлар ва мулоқот бўйича шериклар дипломатик миссияларининг ходимлари иштирок этди.

Ҳозирги кунда Беларус, Ҳиндистон, Эрон, Қозоғистон, Хитой, Қирғизистон, Покистон, Россия, Тожикистон ва Ўзбекистон ШҲТга аъзо давлатлар ҳисобланади.

Лаоснинг қўшилиши билан ШҲТнинг мулоқот бўйича шериклари сони ўн бештага етди. Улар орасида Озарбайжон, Арманистон, Баҳрайн, Миср, Камбоджа, Қатар, Кувейт, Лаос, Малдив ороллари, Мянма, Непал, Бирлашган Араб Амирликлари, Саудия Арабистони, Шри-Ланка ва Туркия мавжуд.

toshkentlaosshhtdiplomatiyamuloqotmemorandumxalqaro hamkorlikasean