Кучли иссиқ туфайли айрим поезд вагонларида салқинлик пасайиши мумкин.
«Ўзтемирйўлйўловчи» АЖ йўловчиларни республикада кутилаётган аномал иссиқ ҳаво муносабати билан огоҳлантирди. Компания маълумотига кўра, юқори ҳарорат туфайли айрим йўловчи вагонларидаги совитиш тизимлари вақтинча камроқ самара билан ишлаши мумкин..

Кучли иссиқ сабабли айрим поезд вагонларида салқинлик даражаси пасайиши мумкин. «Ўзтемирйўлйўловчи» АЖ йўловчиларни республикада кутилаётган аномал иссиқ ҳаво ҳақида огоҳлантирди. Компания маълумотларига кўра, юқори ҳарорат туфайли айрим йўловчи вагонларидаги совитиш тизимлари вақтинча камроқ самарали бўлиши мумкин.
Синоптикларнинг прогнозига кўра, ҳафта давомида Ўзбекистон ҳудудида ҳаво ҳарорати янада кўтарилиб, кундузи +41…+44 даражагача етиши кутилмоқда.
«Ўзтемирйўлйўловчи» АЖнинг таъкидлашича, бундай юқори ҳарорат шароитида вагонларнинг металл конструксиялари ва ташқи қопламаси кучли қизийди. Бу эса совитиш тизимларининг самарадорлигини вақтинча пасайишига олиб келиши мумкин.
Шу сабабли айрим йўловчи вагонларида белгиланган ҳароратни бир маромда сақлашда қийинчиликлар юзага келиши эҳтимоли мавжуд.
Компания юқори ҳаво ҳарорати сабабли юзага келиши мумкин бўлган вақтинчалик ноқулайликлар учун йўловчилардан узр сўраб, тушуниш ва сабр-тоқат учун миннатдорлик билдирди.

