Корзинка Тошкентдаги 36 та автотураргоҳни ижарага олиш ҳуқуқи учун қарийб 21 млрд сўм тўлади
Корзинкаъни бошқарувчи Англесей Фоод компанияси дўконлари ёнидаги 36 автотураргоҳ ижара ҳуқуқи учун қарийб 21 млрд сўм тўлади. Савдолар 9 соатдан кўп давом этди, лот нархи 15,6 баробарга ошди. Бу&нбсп;харидорларга автотураргоҳдан бир соат бепул фойдаланиш имкониятини сақлаб қолиш учун амалга оширилган.

Корзинка Тошкентда 36 та автотураргоҳни ижарага олиш ҳуқуқи учун 21 миллиард сўм тўлайди
Корзинка супермаркетлари тармоғини бошқарувчи Англесей Фоод компанияси Тошкентдаги дўконлари яқинида жойлашган 36 та автотураргоҳни ижарага олиш ҳуқуқини қўлга киритди.
Э-ауксион маълумотларига кўра, компания ягона лот учун 20,95 миллиард сўм (тахминан 1,74 миллион доллар) таклиф қилди. Бу бошланғич нархдан (1,34 миллиард сўм) қарийб 16 баробар юқори.
Савдолар 13-июл куни ўтказилди ва 9 соат 28 дақиқа давом этди. 293 қадам давомида лот нархи 1,3 миллиард сўмдан 20,948 миллиард сўмгача, яъни 15,65 баробар ошди. Ғолиб компания тўловни амалга оширди, ҳозирда буюртмачи билан шартнома тузилиши кутилмоқда.
Июн ойида Ташкент Инвест муниципал компанияси пойтахтнинг 10 туманида жойлашган, умумий майдони 3,99 гектар бўлган ер участкаларини ягона лот сифатида савдога қўйган эди. Уларда давлат-хусусий шериклик асосида пулли ер усти автотураргоҳлари ташкил этиш режалаштирилган.
Лойиҳа муддати 10 йилни ташкил этади, хусусий инвестицияларнинг энг кам ҳажми эса 10,85 миллиард сўм қилиб белгиланган.
Лотга илова қилинган рўйхат ва геолокация маълумотларига кўра, барча 36 та участка Корзинка супермаркетлари ёнида жойлашган.
Тармоқ матбуот хизмати автотураргоҳларни ижарага олиш ҳуқуқини қўлга киритганини тасдиқлаб, лойиҳа харидорлар учун автотураргоҳлардан фойдаланиш имкониятини яхшилашга қаратилганини билдирди.
“Корзинка учун автотураргоҳ харидорларга кўрсатиладиган хизматнинг муҳим қисмидир. Компания меҳмонлар дўконга ташриф буюрганида автомобил учун бўш жой излашга ортиқча вақт сарфламасдан, харидларини қулай амалга оширишлари учун шароит яратишга интилади”, — дейилади компания хабарида.
Корзинка маркетинг департаменти раҳбари Малик Каримовнинг ёзишича, тармоқ харидорлар учун автотураргоҳдан бепул фойдаланиш имкониятини сақлаб қолиш мақсадида савдоларда мустақил қатнашган.
“Биз уларни ўзимиз сотиб олдик, чунки мижозларга харид қилиш учун бир соат бепул вақт беришни ва уларни бошқа бирор киши сотиб олиб, истаган тарифни белгилаши мумкин бўлган вазиятнинг олдини олишни истадик”, — деди у.
Бундай тизим тармоқнинг бир қатор супермаркетлари ёнида аллақачон амал қилмоқда: автотураргоҳнинг биринчи соати бепул тақдим этилади, шундан кейин эса соатбай ҳақ олинади. Корзинка таъкидлашича, кўпчилик харидлар учун бир соат етарли бўлади, вақт бўйича чеклов эса автотураргоҳлардаги жойлар айланмасини ошириш имконини беради.
Лойиҳанинг техник оператори сифатида ҳозирги босқичда Паркинг24 иштирок этмоқда. Автотураргоҳларни ташкил этиш барча белгиланган тартиб-таомиллар ва келишувлар якунланганидан кейин босқичма-босқич амалга оширилади.
Компания алоҳида таъкидлашича, гап йўл бўйидаги пулли автотураргоҳлар ҳақида кетмаяпти. Корзинка умумий фойдаланишдаги автомобил йўллари бўйлаб жойлашган жойларни олмайди.
“Гап фақат Корзинка супермаркетлари ёнида мавжуд бўлган автотураргоҳ майдонлари ҳақида бормоқда. Ушбу автотураргоҳлар қатнов қисмидан ташқарида жойлашган бўлиб, йўл ҳаракати, пиёдалар йўлаклари ва яшил ҳудудлардан ажратилган ҳамда аллақачон супермаркет меҳмонлари

