“Корзинка” супермаркетлар тармоғи янги савдо нуқталарини очишни бошлади
Йил охиригача ъКорзинкаъ супермаркетлар тармоғи барча ҳудудларда янги дўконлар очишни режалаштирмоқда. Уларнинг биринчиси Ташкент Ситйъда жойлашган филиал бўлади.

"Корзинка" супермаркетлар тармоғи янги савдо нуқталарини очишга киришди.
Ўзбекистондаги энг йирик супермаркетлар тармоғи бўлган "Корзинка" ўзининг янги дўконларини очиш жараёнини бошлади. Компания 2029-йил охиригача дўконлар сонини 1000 тага етказишни режалаштирган бўлиб, бу рақамга "Корзинка" супермаркетлари ва "Корзинка Маҳалла" форматидаги дўконлар киради. Ушбу кенгайиш фақатгина ан'анавий дўконлар билан чекланиб қолмайди; вилоятларда "Корзинка Го" хизмати ҳам ўз қамровини кенгайтиради, Тошкентда эса янги "Корзинка Го" дарксторлари ишга туширилади. Бу компаниянинг ривожланиш стратегиясининг бир қисми бўлиб, ҳар бир харидорга янада яқинроқ бўлиш, сифатли маҳсулотлар ва кундалик эҳтиёж товарларини харид қилишни имкон қадар қулайлаштиришга қаратилган.
Янги дўконларнинг ишга туширилиши орқали "Корзинка" нафақат ўзининг фаолият географиясини кенгайтиради, балки минтақавий иқтисодиётга ҳам сезиларли ҳисса қўшади. Бу чакана савдода сифат талабларининг ошишига, янги иш ўринларининг яратилишига ва инфратузилманинг мустаҳкамланишига олиб келади. Шу билан бирга, компания маҳсулотларнинг янгилиги ва яроқлилиги, ассортиментнинг хилма-хиллиги ва жозибадор нархларга алоҳида эътибор қаратиб, доимо юқори ички стандартларга риоя қилади.
"Корзинка" тармоғини ривожлантириш ва кўчмас мулкни бошқариш департаменти директори Темур Исломовнинг таъкидлашича: "Меҳмонларимиз ҳар куни энг яхши маҳсулотларни танлаб, ўз яқинларига ғамхўрлик қилиши учун "Корзинка" астойдил тер тўкмоқда. Биз учун сифатли маҳсулотлар ассортиментидан тортиб, қулай хизмат кўрсатишгача бўлган ҳар бир босқичда қулайлик яратиш ғоятда муҳим ҳисобланади, шундагина харидлар сизни қувонтиради ва кундалик ташвишлар енгиллашади. Бу ҳали бошланиши: яқин келажакда биз ҳар бир кишига янада яқинроқ бўлиш учун тармоқни сезиларли даражада кенгайтиришни режалаштирмоқдамиз."
"Корзинка"нинг узоқ муддатли стратегияси – ҳар бир ҳудуд аҳолиси учун харидорларга ғамхўрлик қиладиган, уларнинг ишончини қадрлайдиган ва юқори даражада хизмат кўрсатадиган қулай ва замонавий супермаркетни танлаш имкониятини тақдим этишдир.
Янги дўконларнинг очилиши нафақат мижозлар эҳтиёжларини қондиради, балки ҳудудларнинг барқарор ривожланишини қўллаб-қувватлаб, бутун Ўзбекистонни бирлаштирувчи биринчилардан бўлиб ва энг йирик супермаркетлар тармоғи бири бўлиб қолишда муҳим ўрин тутади.
"Корзинка" – Ўзбекистондаги чакана савдо эксперти. Компания 1996-йилда ташкил этилган. Ҳозирги кунда тармоқ мамлакатнинг 12 та ҳудудида 150 дан зиёд савдо нуқтасини бирлаштиради: "Корзинка" супермаркетлари, "уй олдида" форматидаги "Корзинка Маҳалла" ва "Смарт" дўконлари, "Корзинка Бизнес" улгуржи савдо дўкони, шунингдек, учта дарксторга эга "Корзинка Го" онлайн-супермаркети.
Реклама ҳуқуқлари асосида.

