Лайфстайл

КиноТест: “Ўғирланмаган келин”, “Ҳаётда ҳамма нарса бўлади” каби ҳинд киноларини бир кўришда танийсизми?

“Гоҳо шодлик, гоҳо ғам”, “Менинг исмим Хон” сингари филмлар юлдузи Кажол 52 ёшни қаршилади. Сана муносабати билан Газета актрисанинг филмографияси асосида тест тайёрлади.

КиноТест: "Ўғирланмаган келин" ва "Ҳаётда ҳамма нарса бўлади" каби машҳур ҳинд филмларини бир қарашда ажрата оласизми?

Олти маротаба "Филмфаре" мукофотига сазовор бўлган Кажол Девган 1974-йил 5-августда Ҳиндистоннинг Бомбей (ҳозирги Мумбай) шаҳрида дунёга келган.

Актриса ўзининг илк ролини 1992-йилда "Ҳақиқий севги" ("Бекҳуди") филмида ижро этган бўлса-да, унинг кенг танилишига бир йилдан сўнг суратга олинган "Фирибгар" ("Баазигар") филми сабаб бўлди. Кейинги йили "Қалбим ўғриси" ("Еҳ Диллаги") филмида рол ўйнаган Кажол, 1995-йилда премьераси бўлиб ўтган "Ўғирланмаган келин" филмидан кейин катта шуҳрат қозонди.

1997-1998-йиллар давомида у "Каран ва Аржун" ("Каран Аржун"), "Ишқ", "Севиб қолишдан қўрқманг" ("Пяар Кия То Дарна Кя"), "Душман" ва "Ҳаётда ҳамма нарса бўлади" ("Куч Куч Ҳота Ҳаи") каби филмларда иштирок этган.

Шунингдек, Кажол 2001-йилда "Гоҳо шодлик, гоҳо ғам" ("Кабҳи Кҳуши Кабҳие Гҳам"), 2006-йилда "Жоним фидо" ("Фанаа"), 2010-йилда "Менинг исмим Хон" ("Мй наме ис Кҳан") ва 2015-йилда "Севишганлар" ("Дилвале") филмларидан ташқари кўплаб бошқа кинокартиналарда ҳам рол ижро этган.

Ушбу сана муносабати билан Газета Болливуд юлдузи иштирокидаги филмлар асосида махсус тест тайёрлади.

actressindian cinemabollywoodfilmographykajol devganfilmfare awardsmovie testhindi films