Лайфстайл

Қошлари сабаб продюсерлар босимига учраган, Болливудда бир неча марта рекорд ўрнатган ҳамда 5 рақамини яхши кўрадиган Кажол 52 ёшда (фото, видео)

Қошлари туфайли продюсерлар босимига учраган, Болливудда бир неча бор рекорд ўрнатган ва 5 рақамини севадиган Кажол 52 ёшда (фото, видео).

Болливуд юлдузи Кажол "Ўғирланмаган келин", "Ҳаётда ҳамма нарса бўлади", "Гоҳи шодлик, гоҳи ғам", "Менинг исмим Хон" каби машҳур филмлардаги роллари билан томошабинлар қалбини забт этган. Қуйида актриса ҳақидаги энг қизиқарли маълумотлар келтирилади.

**Болливуддаги дебют**

Кажол кинодаги илк қадамини 16 ёшида Раҳул Равайлнинг "Ҳақиқий севги" филмида қўйган ва бу унинг учун катта муваффақият бўлган. Ушбу филм туфайли у актёрлик фаолиятини давом эттириш учун мактабни тарк этишга мажбур бўлган.

"Ўғирланмаган келин", "Ҳаётда ҳамма нарса бўлади": Болливуд юлдузлари Шоҳрух Хон ва Кажол иштирокидаги энг яхши филмлар (видео)

Фото: Bollywoodtime.ru

**Китоб ва шеъриятга қизиқиш**

Кажол мактаб даврида бадиий адабиёт ўқишга қизиқиб қолган ва унинг айтишича, бу унга оғир кунларни енгиб ўтишга ёрдам берган. Актриса бўш вақтларида шеър ва ҳикоялар ёзишни ҳам ёқтиради.

Кинотавсия: Кажол иштирокидаги энг яхши ўткир сюжетли филмлар (видео)

Фото: Bollywoodtime.ru

**Рекордчи**

Кажол Филмфаре мукофотининг "Энг яхши актриса" номинациясида ғолибликни қўлга киритиш бўйича рекордчи ҳисобланади. У ушбу ютуғи билан холаси Натан билан рақобатлаша олади (унинг ҳам 5 та мукофоти бор). Шунингдек, Кажол мукофотнинг ўн битта номинациясига номзоди қўйилган актриса ҳисобланади.

Болливуднинг энг машҳур филмларидан бири — "Жоним фидо" ҳақида қизиқарли фактлар (фото)

**"Болливуд афсонаси"**

Кажол 2006-йилда Буюк Британияда миниатюра қўғирчоғи чиқарилган Болливуднинг машҳур шахсларидан бири ҳисобланади. Бу "Болливуд афсоналари" деб номланган коллексия бўлиб, тўртта юлдуз — Шоҳрух Хон, Ритик Рошан, Кажол ва Приянка Чопрани ўз ичига олади.

Лондонда "Ўғирланмаган келин" ҳинд филми бош қаҳрамонлари — Раж ва Симраннинг ҳайкали очилди (видео)

Фото: Bollywoodtime.ru

**Ноёб қош**

Актёрлик маҳоратидан ташқари, Кажол Болливуддаги гўзаллик ҳақидаги таърифни ўзгартирган 90-йилларнинг машҳур актрисаларидан бири эди. Актриса иштирокидаги филмларни томоша қилган бўлсангиз, унинг ўхшаши йўқ қошлари хаёлингизга келгандир. Актриса айнан шу сабаб продюсерларнинг босимига чидади, бироқ Кажол таслим бўлмади. У ўзининг визажисти Миккини жуда ҳурмат қилади. Кажолнинг айтишича, визажист барча ижодкорларни актрисанинг "жўшқинлиги"га ишонтирганлардан бири бўлган.

32 йиллик афсона: Шоҳрух Хонни дунёга танитган ва Болливуд ҳақидаги стереотипларни ўзгартирган "Фирибгар" филми ҳақида

Фото: Bollywoodtime.ru

**Америка фонд биржасини очган биринчи ҳинд юлдузи**

"Менинг исмим Хон" филмидаги улкан муваффақиятдан сўнг, Кажол ҳамкасби Шоҳрух Хон билан биргаликда НАСДАҚъга очилиш қўнғироғини ўзи чалиши ва дунёдаги энг йирик бозорда савдо бошланганини эълон қилиш учун таклиф қилинди.

Фақатгина Голливуд эмас: кино тарихдаги энг сара ҳинд филмлари

**Ўзгача жуфтлик**

Кажол актёр Ажай Девган билан турмуш қурган. Ҳинд киноси мухлислари жуфтликни жуда яхши кўради. Тўрт йиллик муносабатдан сўнг, айнан Кажол Ажайга турмуш қуришни таклиф қилди. Уларнинг олти ойдан кейин ажрашиб кетишига ишонган кўпчилик янглишди. Ажай ва Кажол турмуш қурганига 27 йил бўлганини нишонлади ва бу уларнинг муносабатлари қанчалик мустаҳкам эканини исботлайди.

Машҳурликда рафиқасидан ўта олмаган ва миш-мишлар гирдобида яшайдиган Болливуд юлдузи Ажай Девган 56 ёшда

Фото: Bollywoodtime.ru

**Омадли 5 рақами**

5-августда туғилган актриса беш рақамини ўзининг бахтли рақами деб ҳисоблайди. Кажол 1995-йилда бешта филмда рол ўйнаган. Ушбу филмлардан бири "Ўғирланмаган келин" муваффақиятли блокбастерга айланди ва 31 йилдан бери театрларда намойиш этиб келинмоқда.

30 йилдан бери сўнмаган севги ҳикояси: "Ўғирланмаган келин" филми қандай яратилган?

actressawardsindian cinemapersonal lifebollywoodfilmographykajolcareer milestones