Жо Байденнинг саратони танасига тарқаб кетди

Жо Байденнинг саратони танасига ёйилиб кетди
"Тҳе Гуардиан" нашри Ҳантер Байденнинг интервюсига таяниб хабар беришича, АҚШнинг собиқ президенти Жо Байденнинг простата бези саратони унинг танасининг бошқа қисмларига ва суякларига тарқалган.
Ҳантер отасининг соғлиғи ҳақида гапираркан, ўз ҳис-туйғуларини яшира олмади. Унинг таъкидлашича, касаллик ривожланиб кетган ва отаси кучли оғриқлардан азият чекмоқда.
"Саратон ёйилиб кетди, унинг суякларига ва бошқа жойларига метастаз берди. Бу жуда оғриқли ва кўп жиҳатдан инсонни ҳолдан тойдиради. Отамнинг бу аҳволини кўриш жуда аламли. Саломатлиги ҳақида фақат бир нарсани айта оламан: ҳозирги аҳволи яхши эмас", деди Ҳантер.
Шунга қарамай, 83 ёшли собиқ президент ўзи учун муҳим бўлган жамият масалаларида фаол иштирок этишда давом этмоқда. Ўғлининг сўзларига кўра, у ҳали ҳам ўз ишини давом эттирмоқда ва мамлакатга қаттиқ ишонади.
Жо Байден АҚШ тарихидаги энг кекса президент бўлган эди. Унинг ёши тўрт йиллик бошқаруви давомида кўплаб хавотирларга сабаб бўлган. Доналд Трамп иштирокида кечган муваффақияциз сайловдан сўнг Байден президентликдан кетишга мажбур бўлди. Ўшанда Оқ уй маслаҳатчилари президентнинг саломатлигидаги муаммоларни яширганликда айбланиб, кескин танқидга учраган.
Собиқ президент Оқ уйни тарк этганидан тўрт ой ўтмай, 2025-йилнинг май ойида ўзига саратон ташхиси қўйилганини ошкор қилган. Кейинчалик, унинг саратонга қарши нур терапияси билан даволанишни бошлагани ҳақида маълум қилинганди. Айни пайтда, Жо Байден мамлакатда оралиқ сайловлардан сўнг "Менга ваъда бер, Америка" (Промисе Ме, Америса) номли хотира китобини нашр этишни режалаштирмоқда.

