Лайфстайл

Жаҳон адабиёти: ҳар бир инсон ҳаётида камида бир марта ўқиши шарт бўлган 20 та китоб

Жаҳон адабиёти: Ҳар бир инсон ҳаётида камида бир марта ўқиши шарт бўлган 20 та китоб

Жаҳон адабиётини шакллантирган ва ўнлаб, ҳатто юзлаб йиллар ўца-да, миллионлаб китобхонларни илҳомлантиришда давом этаётган асарлар мавжуд. Ушбу рўйхатда умрбоқий классикадан тортиб, ХХ асрнинг култ романларигача бўлган 20 та китоб жамланган.

**“Илоҳий комедия” – Данте Алигьери**

Жаҳон адабиётининг шоҳ асарларидан бирига айланган ушбу достон, Дўзах, Аъроф ва Жаннат бўйлаб саёҳатни инсон табиати ҳақидаги фалсафий мушоҳадага айлантирган.

**“Ҳамлет” – Уилям Шекспир**

Қасос, ҳокимият, хиёнат ва “яшашми ё ўлим?” деган абадий савол ҳақидаги машҳур фожиа.

**“Фауст” – Иоганн Волфганг Гёте**

Билимга эришиш ва истакларини рўёбга чиқариш учун иблис билан тил бириктирган олимнинг қиссаси. Европа адабиётининг энг муҳим фалсафий асарларидан бири.

**“Хўрланганлар” – Виктор Гюго**

Меҳр-шафқат, адолат ва янги ҳаёт ҳуқуқи учун кураш ҳақидаги эпик роман.

**“Катта умидлар” – Чарлз Диккенс**

Жамиятда ўз ўрнини топишга ва бахтнинг асл моҳиятини англашга интилаётган Пип исмли йигитнинг улғайиш ҳикояси.

**“Оталар ва болалар” – Иван Тургенев**

Авлодлар зиддияти, янги ғоялар ва дунёқарашлар тўқнашуви ҳақидаги классик роман.

**“Жейн Эйр” — Шарлотта Бронте**

Синовларни бошдан кечирар экан, ўз қадр-қиммати ва мустақиллигини сақлаб қолган кучли аёл ҳақидаги ҳикоя.

**“Жараён” — Франс Кафка**

Ҳеч қандай сабабсиз кутилмаганда айбланувчига айланиб қолган инсон ҳақидаги ХХ асрнинг энг сирли романларидан бири.

**“Буюк Гецби” — Френсис Скотт Фицжералд**

Жазз давридаги Америка орзуси, бойлик, севги ва умидсизлик ҳақидаги роман.

**“Чол ва денгиз” — Эрнест Ҳемингуей**

Ҳемингуейга Пулицер ва Нобел мукофотларини келтирган қисса. Асар марказида кубалик кекса балиқчи туради. У очиқ океанда улкан марлин балиғи, сўнгра акулалар билан узоқ ва машаққатли кураш олиб бориб, инсон руҳияти ва матонатини намоён этади.

**“Какку уяси узра парвоз” — Кен Кизи**

Замонавий классикага айланган, шахс эркинлиги ва тизимга қарши кураш ҳақидаги роман.

**“Жавдарзордаги халоскор” — Жером Селинжер**

Иккиюзламачилик ва тушунмовчиликка тўла катталар дунёсида ўз ўрнини топишга уринаётган ўсмирнинг ҳикояси.

**“Бегона” — Албер Камю**

Мавжудликнинг бемаънилигини (абсурдлигини) ва инсоннинг ҳаётга муносабатини тадқиқ этувчи фалсафий роман.

**“Биз” — Евгений Замятин**

Ушбу жанрнинг кўплаб муаллифларини илҳомлантирган ва шахс эркинлиги мавзусини кўтарган роман-антиутопия.

**“Пашшалар ҳукмдори” — Уилям Голдинг**

Кимсасиз оролга тушиб қолган бир гуруҳ болалар ҳикояси инсон табиатининг тадқиқига айланиб боради.

**“Солярис” — Станислав Лем**

Инсоннинг ақл бовар қилмас заковат билан алоқаси ҳамда билиш чегаралари ҳақидаги фалсафий-илмий фантастика.

**“Ифор” — Патрик Зюскинд**

Ноёб ҳид билиш қобилиятига эга бўлган ва мукаммал атир яратиш иштиёқига берилган инсон ҳақидаги ғайриоддий роман.

**“Китоб ўқиб берувчи” — Бернҳард Шлинк**

Кишини шахсий масъулият ва тарихий ҳодисалар оқибатлари ҳақида ўйлашга ундайдиган севги, айбдорлик ва хотира ҳақидаги қисса.

jahon adabiyotikitoblarklassik asarlarromanlartavsiya etilgan kitoblarfalsafiy asarlaradabiy ro'yxateng yaxshi kitoblar